Молия / Аудиторлик фаолияти]


-модда. Сертификат олиш учун талабгорга қўйиладиган малака талаблари


Download 46.02 Kb.
bet8/26
Sana21.04.2023
Hajmi46.02 Kb.
#1371205
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26
Bog'liq
ЎРҚ-677 25.02.2021 АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

21-модда. Сертификат олиш учун талабгорга қўйиладиган малака талаблари
Сертификат олиш учун талабгор олий маълумотга ҳамда олий таълим ташкилотини тамомлаганидан кейин охирги ўн йилдан камида уч йил бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида ёки олий таълим ташкилотида «Бухгалтерия ҳисоби» ёхуд «Аудит» фанидан дарс бериш соҳасида иш стажига (шу жумладан ўриндошлик асосида) эга бўлиши керак.
«Бухгалтерия ҳисоби» ва «аудит» ихтисосликлари бўйича магистр дипломига эга бўлган талабгор учун аудиторлик ташкилотида камида бир йиллик иш стажи (шу жумладан ўриндошлик асосида) талаб қилинади.
Талабгорнинг иқтисодий ихтисосликлар бўйича илмий даражаси мавжуд бўлган тақдирда, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги иш стажи талаб этилмайди.
22-модда. Сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Талабгор дастлабки беш йиллик муддатга сертификат олиш учун аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
(22-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг маълумотлари;
(22-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёки илмий даража тўғрисидаги ҳужжатнинг ёхуд чет давлатда олинган олий маълумот ёки илмий даража тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги тегишли ваколатли давлат органи гувоҳномасининг кўчирма нусхасини;
белгиланган даврийлик билан малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, халқаро бухгалтер сертификатининг кўчирма нусхасини (мавжуд бўлган тақдирда);
меҳнат дафтарчасининг кўчирма нусхасини (ўриндошлик асосида иш стажи мавжуд бўлган тақдирда бу ҳақда меҳнат дафтарчасига ёзув киритилган ҳолда, шунингдек хориждаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатни) ёки «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан кўчирмани;
аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг кўчирма нусхасини.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аудитор сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш учун унинг дастлабки беш йиллик муддати ёки навбатдаги ўн йиллик муддати тугашидан уч ой олдин, бироқ сертификатнинг амал қилиш муддати тугашидан кўпи билан олти ой олдин аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
(22-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
сертификатнинг асл нусхасини;
белгиланган даврийлик билан малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, халқаро бухгалтер сертификатининг кўчирма нусхасини (мавжуд бўлган тақдирда);
меҳнат дафтарчасининг кўчирма нусхасини ёки «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан кўчирмани;
аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг кўчирма нусхасини.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган ҳужжатлар ёзма ёки электрон шаклда тақдим этилади.
Ушбу моддада назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Download 46.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling