Молия / Аудиторлик фаолияти]
-модда. Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқариш
Download 46.02 Kb.
|
ЎРҚ-677 25.02.2021 АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 44-модда. Аудиторлар реестри
43-модда. Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқариш
Аудиторлик ташкилоти қуйидаги ҳолларда Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилади: Олдинги таҳрирга қаранг. ушбу Қонун 27-моддасининг олтинчи қисмида белгиланган талабларга номувофиқлик аниқланган тақдирда; (43-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонунига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон) аудиторлик ташкилоти тугатилганда; аудиторлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолият турлари амалга оширилганда ёки фаолият тури ўзгарганда; ушбу Қонуннинг 34-моддасида назарда тутилган аудиторлик текширувини ўтказишдаги чекловлар бузилганда; била туриб сохта аудиторлик хулосаси тузилганда; аудиторлик хизматлари кўрсатиш чоғида олинган махфий ахборот ошкор қилинганда; аудиторлик фаолиятини амалга оширишда аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полиси мавжуд бўлмаганда; аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назорати ўтказилаётганда зарур ҳужжатларни ва ахборотларни ваколатли давлат органига тақдим этмаганда. Аудиторлик ташкилотининг Аудиторлик ташкилотлари реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, шунингдек ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши лозим. 44-модда. Аудиторлар реестри Ваколатли давлат органи Аудиторлар реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатилади: аудиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми; жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами; аудиторнинг иш жойи; сертификатнинг рақами, берилган санаси; сертификат олган шахснинг фамилияси, исми ва имзоси, шунингдек сертификат олинган сана ва унинг амал қилиш муддати; аудиторнинг ҳар йилги малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар; халқаро бухгалтер сертификатининг (мавжуд бўлган тақдирда) номи ва берилган санаси; сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш, сертификатнинг амал қилишини тугатиш, уни қайта расмийлаштириш ва унинг дубликатини бериш тўғрисидаги маълумотлар. Олдинги таҳрирга қаранг. Ваколатли давлат органининг ва аудиторлар республика жамоат бирлашмаларининг расмий веб-сайтларига Аудиторлар реестридаги танишиш учун очиқ бўлган маълумотлар жойлаштирилади, унда қуйидагилар кўрсатилади: (44-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон) аудиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми; сертификатнинг рақами, берилган санаси; сертификатнинг амал қилиш муддати; аудиторларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги маълумотлар (йил якунларига кўра); сертификатнинг амал қилишини тугатиш ва унинг дубликатини бериш тўғрисидаги маълумотлар. Download 46.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling