Молия / Аудиторлик фаолияти]


Download 46.02 Kb.
bet1/26
Sana21.04.2023
Hajmi46.02 Kb.
#1371205
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
ЎРҚ-677 25.02.2021 АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА



[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Аудиторлик фаолияти]
Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни
Аудиторлик фаолияти тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 10 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 5 февралда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади аудиторлик фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик
Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аудитор — аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс;
Аудиторлар реестри — аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган аудиторларнинг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи расмий веб-сайтига жойлаштирилган рўйхати, бундан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан шакллантириладиган реестр мустасно;
аудиторлик ташкилоти — аудиторлик текширувларини ўтказиш ва турдош хизматлар кўрсатиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга оширувчи тижорат ташкилоти;
Аудиторлик ташкилотларининг реестри — аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи расмий веб-сайтига жойлаштирилган рўйхати;
аудиторлик фаолияти — аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматларини кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти;
аудит қўмитаси — хўжалик юритувчи субъектнинг кузатув кенгаши аъзоларидан иборат бўлган, қоида тариқасида, камида бир нафар мустақил аъзони ўз ичига оладиган, молиявий ҳисоботни тузишнинг тўғрилиги устидан назорат ўрнатилиши, мустақил аудиторлик ташкилотининг танланиши, аудиторлик текшируви ўтказилиши жараёнларини кузатиш, шунингдек ички ва ташқи аудиторлик текширувлари натижаларини олиш ҳамда ўрганиш учун масъул бўлган қўмита;
рэнкинг — аудиторлик ташкилотларининг фаолиятини тавсифловчи муайян кўрсаткичлар бўйича гуруҳларга ажратилган аудиторлик ташкилотларининг тартибга солинган рўйхатларини шакллантириш;
талабгор — малака сертификатини олишга ёки унинг амал қилиш муддатини узайтиришга даъвогар бўлган жисмоний шахс.

Download 46.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling