Молия / Аудиторлик фаолияти]


-модда. Ваколатли давлат органи фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш


Download 46.02 Kb.
bet4/26
Sana21.04.2023
Hajmi46.02 Kb.
#1371205
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
ЎРҚ-677 25.02.2021 АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

13-модда. Ваколатли давлат органи фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш
Ваколатли давлат органи ўз фаолиятини очиқ ва шаффоф, бошқа давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролар, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига қуйидагилар жойлаштирилади:
аудиторлик фаолиятининг стандартлари;
Аудиторлик ташкилотларининг реестри ҳамда халқаро аудиторлик ташкилотининг ёки халқаро ассоциацияларнинг аъзолари бўлган аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар;
ушбу Қонун 44-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган Аудиторлар реестридаги маълумотлар;
аудиторлик ташкилотларининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартиби;
мажбурий аудиторлик текшируви ўтказган аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назорати натижалари;
аудиторлик хизматларини ривожлантириш тўғрисидаги ахборот.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида қонунчиликка мувофиқ бошқа ахборот жойлаштирилиши мумкин.
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз ваколатлари доирасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
банкларни аудиторлик текширувидан ўтказишнинг ўзига хос хусусиятларини белгилайди;
(14-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-765-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 03/22/765/0332-сон)
банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатини бериш тартибини белгилайди ва уни беради;
банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган Аудиторларнинг реестрини юритади ва уни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.

Download 46.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling