Молия / Аудиторлик фаолияти]


-модда. Аудиторнинг малака сертификати


Download 46.02 Kb.
bet7/26
Sana21.04.2023
Hajmi46.02 Kb.
#1371205
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26
Bog'liq
ЎРҚ-677 25.02.2021 АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

19-модда. Аудиторнинг малака сертификати
Аудиторнинг малака сертификати (бундан буён матнда сертификат деб юритилади) аудиторнинг малакасини тасдиқлайдиган ва унга аудиторлик ташкилоти таркибида аудиторлик хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сертификат башарти талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширса, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси томонидан бериладиган, қатъий ҳисоботга оид ҳужжатдир.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Сертификат дастлабки беш йиллик муддатга берилади, унинг амал қилиши навбатдаги ўн йиллик муддатга ва кейинчалик муддатсиз даврга узайтирилади.
Талабгорда халқаро бухгалтер сертификати мавжуд бўлган ҳамда у ушбу Қонуннинг 21 ва 22-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этган тақдирда, сертификат унга малака имтиҳонини топширмаган ҳолда дастлабки беш йиллик муддатга берилади ва белгиланган даврийлик билан узайтирилади.
20-модда. Малака имтиҳони
Сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун талабгорларнинг билимларини малака комиссияси томонидан текшириш тартиб-таомили малака имтиҳонидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Малака имтиҳонини ўтказиш регламенти ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан белгиланади.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Аудиторда камида ўн йиллик узлуксиз аудиторлик иш стажи мавжуд бўлган ва у ушбу Қонун 22-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган ҳужжатларни тақдим этган тақдирда, сертификатнинг амал қилиш муддати малака имтиҳони топширилмаган ҳолда узайтирилади.
Малака имтиҳонидан ўта олмаган талабгор, малака имтиҳонини қайта топшириш учун малака имтиҳонида иштирок этган санадан эътиборан камида бир ойдан сўнг ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли.

Download 46.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling