Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


-боб. Нақд пулларни саралаш, тахлаш ва ўраб-боғлаш тартиби


Download 267.07 Kb.
bet15/67
Sana07.05.2023
Hajmi267.07 Kb.
#1441336
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   67
Bog'liq
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

7-боб. Нақд пулларни саралаш, тахлаш ва ўраб-боғлаш тартиби
122. Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган барча банклар учун нақд пулларни саралаш, тахлаш ҳамда уларни ўраб-боғлаш орқали дасталарни ва боғламларни шакллантиришда мазкур Йўриқномада талаблари қўлланилади.
123. Банк кассирлари нақд пулларни саралашда, тоифаларга ажратишда, айниқса шикастланган ва уларнинг тўловга яроқли эканлиги шубҳа туғдирувчи банкнот ва тангалар билан ишлашда мазкур Йўриқноманинг 25-иловасида белгиланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банкнот ва тангаларини тўловга яроқли эканлигини аниқлаш мезонларига қатъий риоя қилишлари шарт.
Банк кассаларига келиб тушадиган барча нақд пуллар белгиланган тартибда бирма-бир сараланиши, доналаб саналиши ва тахланиши лозим.
124. Кассирлар банк кассасига қабул қилинаётган банкнот ва тангаларни, уларнинг номинал қийматига қараб саралашлари, шундан сўнг пулларни, «муомалага яроқли»,»эскирган» ва «тўловга яроқсиз» тоифаларига ажратадилар. Ҳар бир тоифадаги пуллар алоҳида тахланиши, дасталаниши ва ўраб-боғланиши лозим.
«Муомалага яроқли» тоифасига ажратилган пуллар тахланиб, ўраб-боғланганидан сўнг, мижозларга чиқим қилиш учун тайёр ҳолга келтирилган пуллар ҳисобланади.
«Эскирган» тоифасига ажратилган пуллар номинал қиймати бўйича тўловга қабул қилинади ҳамда бундай пулларни, банкнотларни ҳар бир дастасидаги бандеролга, шунингдек, ушбу тоифадаги банкнотлар боғламининг устки накладкаси ўнг тарафи юқори бурчагига банк номи, унинг коди, кассирнинг фамилияси ва исми, отасининг исми кўрсатилган «эскирган» ёзувли тўртбурчак муҳрни босилиши шарт.
«Эскирган» тоифасига ажратилган банкнотлар боғламини «муомалага яроқли» банкнотлар боғламидан ажралиб туришини таъминлаш учун «эскирган» пуллар боғламини шакллантиришда эни 10 mm бўлган бир йўлли диагонал қизил чизиқ чизилган устки накладкадан фойдаланиш лозим.
«Эскирган» тоифасига ажратилган пулларни мижозларга чиқим қилиниши тақиқланади ва ушбу тоифадаги ўраб-боғланган пуллар Марказий банк ҳудудий Бош бошқармасига жўнатилади.
«Тўловга яроқсиз» яъни, банкнот умумий ҳажмининг 55 фоизидан кам қисми сақланиб қолган, «қалбаки» ва «сохталаштирилган» пуллар, тўловга қабул қилинмайди. «Тўловга яроқсиз» тоифасига киритилган пулларга банк номи, унинг коди, кассир фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган «Алмаштириб бериш рад этилди» ёзувли тўртбурчак муҳр босилиши лозим. Тўловга яроқсиз пуллар мижозга қайтариб берилмайди. Кассир томонидан пулнинг «қалбаки» эканлиги аниқланиб, касса мудири унинг қалбакилигини тасдиқласа, мазкур Йўриқноманинг 81-банди талабларига биноан тегишли чоралар кўрилиши лозим.
125. Банк кассирлари томонидан сараланган яъни, тоифаларга ажратилиб тахланган ва ўраб-боғланган бир хил номинал қийматдаги пулларнинг дасталари, боғламлари шакллантирилади.
126. Ўраб-боғланган банкнотлар дастасини ўз номинал қиймати бўйича бошқа номиналдаги банкнотлар дастасидан ажралиб туришини таъминлаш мақсадида, уларни ўраб-боғлашда фойдаланиладиган бандероллар қуйидаги ўзига хос чизиқ ва рангларга эга бўлиши, яъни:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(126-банднинг иккинчи — ўнинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон)
1 000 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган битта кўк йўлли;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2 000 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган битта сариқ йўлли;
(126-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон)
5 000 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган битта тўқ жигарранг йўлли;
10 000 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган иккита яшил йўлли;
Олдинги таҳрирга қаранг.
20 000 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган иккита қизил йўлли;

Download 267.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling