Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Download 267.07 Kb.
|
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
(163-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг. 164. Банк биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларнинг кунлик касса ҳужжатлари, мазкур касса ходимлари томонидан бир ойда камида бир марта ушбу кассани ташкил этган банкка (филиалга) етказилиши керак. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалардан банк филиалига олиб келинган кунлик касса ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги банк филиалининг масъул ходимлари томонидан текширилиши лозим. (164-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 165. Банк иш куни мобайнида банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган (банк филиали жойлашган туманда, шаҳарда ёки туманларга бўлинган шаҳарда жойлашган) кассаларни мадад пуллари билан таъминлаш, мазкур касса кассирининг банк (филиал) раҳбари номига ёзма буюртманомаси асосида амалга оширилади. Банк (филиал) раҳбари ушбу буюртманомани кўриб чиқиб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш учун бухгалтерия бўлимининг масъул ходимларига кўрсатма беради. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларни мадад пуллари билан таъминлаш бўйича чиқим касса ордери бухгалтерия бўлими ходими томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади ҳамда кассирнинг буюртманомаси билан бирга ижро учун касса мудирига тақдим этилади. Касса мудири чиқим касса ордерини тўлиқ ва тўғри расмийлаштирилганлигини текширганидан сўнг, чиқим касса ордерида қайд этилган суммани инкассация сумкасига (қопига) солади. Шундан сўнг, инкассация сумкасига (қопига) тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, сумкани (қопни) оғзини ёпиб, пломбалайди ҳамда банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассага жўнатади. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар бошқа туманда, шаҳарда ёки республиканинг бошқа ҳудудида ташкил этилган бўлса, ушбу кассалар зарур нақд пулларни ва қимматликларни тегишли шартнома асосида у жойлашган тумандаги (шаҳардаги) тижорат банки филиалидан олиши мумкин. (165-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон) 166. Банк ташкил этган чакана амалиётлар кассалари (хусусан, валюта айирбошлаш шохобчалари ва бошқа кассалар) дам олиш, байрам кунлари фаолият юритса, уларга ушбу кунлари мадад пулларини бериш, банкнинг кечки кассаси орқали амалга оширилади. Бунда, дам олиш ёки байрам кунларидан олдинги охирги банк иш кунида, дам олиш ва байрам кунлари фаолият юритадиган кассаларнинг ходимлари томонидан ушбу кунларда чиқим қилиш учун керак бўладиган нақд пулларни (мадад пулларини) ва бошқа қимматликларни олиш бўйича берилган буюртманома банк раҳбарининг тегишли кўрсатмаси билан бухгалтерия бўлими ходимларига ижро учун берилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Бухгалтерия бўлими ходими дам олиш ва байрам кунлари фаолият юритадиган ҳар бир касса бўйича алоҳида чиқим касса ордерини (қатъий ҳисобда турувчи бланклар бўйича эса тегишли балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича чиқим касса ордерини) расмийлаштириб, тегишли бухгалтерия ўтказмаларини амалга оширади ва ушбу чиқим касса ҳужжатларини касса мудирига топширади. (166-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон) 167. Касса мудири мазкур чиқим касса ҳужжатларига асосан ҳар бир шундай кассалар учун зарур бўладиган мадад пулларини ва бошқа қимматликларни уларнинг ҳар бир ишлайдиган кунлари учун алоҳида инкассация сумкасига (қопига) солиб, уларни белгиланган тартибда пломбалайди. Жўнатиш учун тайёрланган мадад пулларини касса мудири ўзининг 155-шаклдаги касса китобига (мадад пулини олувчи ҳар бир кассага тегишли бўлган инкассация сумка (қопи) рақамини ҳамда қайси сумка (қоп), қайси санада инкассация хизмати ходимига топширилишини) алоҳида қайд этган ҳолда кечки касса кассирига топширади. Кечки касса кассири ҳам ўзининг 155-шаклдаги касса китобига, ушбу ёзувларни тўлиқ ва хатосиз қайд этган ҳолда, касса мудиридан пломбаланган инкассация сумкаларини (қопларини) қабул қилиб олади ва буни тасдиқлаган ҳолда касса мудирининг 155-шаклдаги китобини имзолайди. Олдинги таҳрирга қаранг. 168. Дам олиш ёки байрам кунлари банк биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларни мадад пуллари билан таъминлаш банк (филиал)нинг кечки кассаси томонидан амалга оширилади. (168-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон) 169. Чакана амалиётлар кассалари эрталаб ўз фаолиятларини белгиланган вақтда бошлашини таъминлаш мақсадида ушбу кассаларга мадад пулларини бериш, оддий банк иш кунларида ҳам мазкур Йўриқноманинг 166 — 168-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин. Банк ташкил этган айрим чакана амалиётлар кассалари, шу жумладан, валюта айирбошлаш шохобчалари узайтирилган иш вақти режимида фаолият юритса, банкда иш куни якунланганидан сўнг, ушбу касса ва шохобчалардан инкассация хизмати орқали олиб келинган нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғи банкнинг кечки кассасига топширилиши лозим. Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. 170. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларга мадад пулларини ва бошқа қимматликларни етказиб бериш ишлари инкассация хизматлари ёки банк ходимларининг хавфсизлигини ҳамда нақд пул ва бошқа қимматликлар бутлигини таъминлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати кузатуви остида ҳам амалга оширилиши мумкин. (170-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон) Банк биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларда иш куни якунлангач нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғини банк кечки кассасига банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассаси кассири томонидан топширилганда мазкур Йўриқноманинг 8а-иловасига мувофиқ шаклдаги бланк тўлдирилади. (170-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 171. Банк (филиал) ва хўжалик юритувчи субъект ўртасида тузилган шартномага асосан, ушбу субъект биносида белгиланган тартибда банк кассалари ташкил этилиши мумкин. Бунда, ушбу кассалар орқали кўрсатиладиган касса хизматлари турлари мазкур шартномада белгилаб олинади. (171-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон) Download 267.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling