Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
-боб. Кунлик касса ҳужжатларини тахлаш ва тикиш тартиби
Download 267.07 Kb.
|
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
12-боб. Кунлик касса ҳужжатларини тахлаш ва тикиш тартиби
190. Кунлик касса ҳужжатлари ва уларнинг иловалари жамланганидан сўнг, касса мудири ушбу ҳужжатларни йиғмажилдга тикиш учун касса ходимларидан бирига беради. Кунлик касса ҳужжатларининг ҳар кунлиги алоҳида йиғмажилдга тахланган ҳолда кейинги банк иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда тикилиши лозим. Кунлик касса ҳужжатлари баланс ҳисобварақларининг (тартиб рақамлари) ўсиб бориш тартиби бўйича, қуйидаги кетма-кетликда тахланади: кирим кассаси ҳужжатлари; қайта санаш кассаси ҳужжатлари; чиқим кассаси ҳужжатлари; Олдинги таҳрирга қаранг. балансдан ташқари ҳисобварақлар бўйича, аввал — кирим, кейин — чиқим ҳужжатлари. (190-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон) 191. Касса ҳужжатлари йиғмажилдга тахлаб тикилганидан сўнг, йиғмажилддаги ҳар бир касса ҳужжати кетма-кет рақамлаб чиқилиши шарт. 192. Кунлик касса ҳужжатлари йиғмажилдидаги ҳар бир ҳужжатда қайд этилган сумма, тахланган ҳужжатларнинг жойлашиш кетма-кетлиги бўйича ҳисоблаш машинкасида автомат тарзда шакллантириладиган ахборот тасмасида қайд этилиши лозим. Олдинги таҳрирга қаранг. Ахборот тасмасига аввал кирим, кейин чиқим, сўнгра балансдан ташқари ҳисобварақлар бўйича аввал кирим, сўнгра чиқим касса ҳужжатлари суммалари қайд этилиши лозим. Бунда, кирим, чиқим ҳамда балансдан ташқари ҳисобварақлар бўйича кирим ва чиқим касса ҳужжатларининг суммалари бўйича умумий суммалар ахборот тасмасида алоҳида қайд этилиши керак. (192-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон) Бухгалтерия бўлими маълумотлари ва ахборот тасмасида алоҳида қайд этилган касса ҳужжатлари умумий суммалари ўртасида тафовут аниқланмаса, ахборот тасмасида қайд этилган ҳар бир умумий сумма, ушбу ахборот тасмасини шакллантирган касса ходими томонидан имзоланиши лозим. Шундан сўнг, тахланган касса ҳужжатлари, уни тахлаган касса ходими томонидан тикилиши лозим. Ахборот тасмаси кунлик касса ҳужжатларининг йиғмажилди муқовасини ички тарафига, касса ҳужжатларидан олдин елимланади. Шунингдек, ахборот технологияларининг имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда, нақд пуллар ҳисоб-китоби юритиладиган ҳар бир ҳисобварақ бўйича кунлик айланмаларни (кирим-чиқим суммалари рўйхатини) чоп этган ҳолда, ундаги ҳар бир суммани тегишли касса ҳужжати билан таққослаб чиқиш ҳам мумкин. Бунда, тафовутлар аниқланмаган ҳолда ушбу рўйхатдаги умумий суммаларни таққослаш ишларини бажарган кассир имзолаши керак. Сўнгра, ушбу рўйхатлар тахланган кунлик касса ҳужжатлари устига жойлаштиришган ҳолда касса ҳужжатлари билан бирга тикилиши лозим. Олдинги таҳрирга қаранг. 193. Кунлик касса ҳужжатлари йиғмажилдининг олд муқовасига мазкур Йўриқноманинг 30-иловасида кўрсатилган кунлик касса ҳужжатларининг йиғмажилди шакли елимлаб қўйилади. Шундан сўнг, кунлик касса ҳужжатлари йиғмажилди олд муқовасига зарурий маълумотлар қайд этилиб, белгиланган тартибда расмийлаштирилади. (193-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-2, 03.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 10/19/3028-2/3366-сон) 194. Кунлик касса ҳужжатларида қайд этилган суммалар тегишли касса китобларида қайд этилган ёзувлари билан таққослаб кўрилганидан сўнг, йиғмажилднинг олд муқовасидаги ёзув ушбу кунлик касса ҳужжатларини шакллантирган кассир ва касса мудирининг имзолари билан тасдиқланади. 195. Кунлик касса ҳужжатлари орасида 5 йилдан ортиқ муддат сақланиши лозим бўлган касса ҳужжатлари мавжуд бўлса, ушбу касса ҳужжатлари алоҳида йиғмажилдларга тикилиши лозим ва бу ҳақида кунлик касса йиғмажилдининг олд муқовасида тегишли ёзув қайд этилиши шарт. Банк томонидан ҳудуддаги бошқа туман ёки шаҳарда ташкил этилган чакана амалиётлар кассасидан кунлик касса ҳужжатлари ҳар куни банк етказиб беришни имконияти бўлмаса, банкнинг бундай чакана амалиётлар кассасини бир неча кунлик касса ҳужжатлари алоҳида йиғмажилдга тикиб борилиши мумкин. 196. Тикилган кунлик касса ҳужжатлари кейинги банк иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда бош бухгалтер томонидан текширилиши, бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан таққосланиши ва тафовутлар аниқланмаган тақдирда, унинг имзоси билан тасдиқланиши лозим. 197. Банкда кунлик касса ҳужжатлари касса мудири жавобгарлиги остида пул омборида ёки белгиланган тартибда қўриқлаш ва сигнализация воситалари билан муҳофаза қилинган сейфда ўн икки ой мобайнида сақланиши лозим. Улар ўн икки ойдан сўнг банк архивига белгиланган тартибда топширилиши керак. 198. Банкка келиб тушган ёзма сўровнома, талабномага асосан пул омборида сақланаётган кунлик касса ҳужжатлари асосида тегишли маълумотлар тайёрлаб берилиши мумкин. Бунда, банк бош бухгалтер (ёки унинг ўринбосари) ушбу талабномага имзо қўйиб, сўралаётган маълумотни тайёрлаш учун тегишли ходимларга кўрсатма бериши лозим. 199. Айрим ҳолларда, банк раҳбарининг ёзма рухсатномасига асосан кунлик касса ҳужжатларини пул омборидан олиб чиқишга рухсат этилади. Бунда, пул омборидан олиб чиқилган кунлик касса ҳужжатлари банк иш куни охирига қадар пул омборига қайтарилиши керак. 200. Банкда тафтиш ўтказиладиган ҳолларда, кунлик касса ҳужжатлари тафтишчилар гуруҳи раҳбарининг тилхатига асосан унга берилади. Тафтиш ўтказилаётган вақтда кунлик касса ҳужжатлари тафтиш гуруҳи раҳбарининг жавобгарлиги остида бўлади. Тафтиш тугаганидан сўнг, касса ҳужжатлари банк кассасига қайтарилиши лозим. Бунда, касса мудири тафтиш учун олинган кунлик касса ҳужжатларини тўлиқ қайтариб топширилганлигини текшириб, тилхатни тафтиш гуруҳи раҳбарига қайтариб беради. Олдинги таҳрирга қаранг. 201. Банкдаги кунлик касса ҳужжатларини ёзма сўровномаларга асосан беришни, Ўзбекистон Республикасининг «Банк сири тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда амалга ошириш мумкин. (201-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Кунлик касса ҳужжатларининг йиғмажилдидан олинган ҳужжатнинг асл нусхаси ўрнига, ушбу ҳужжатнинг касса мудири томонидан тасдиқланган кўчирма нусхаси (ксеронусхаси), ҳужжатни олиш бўйича барча ёзишмалар ва ҳужжат олинганлиги тўғрисидаги баённома, ҳужжатнинг асл нусхасини олган шахснинг тилхати ёки ҳужжатнинг жўнатилганлиги тўғрисидаги почта квитанцияси тикиб қўйилади. 202. Бир йилнинг турли саналарига тегишли бир неча кунлик касса ҳужжатлари бир йўла олиниши лозим бўлган ҳолларда, олинаётган ҳужжатларнинг санаси бўйича дастлабки олинган ҳужжатнинг ўрнига унинг нусхаси (ксеронусхаси) ва мазкур Йўриқноманинг 201-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўплами тикиб қўйилиши лозим. Олинган бошқа касса ҳужжатлари ўрнига эса уларнинг нусхасига (ксеронусхасига) ушбу ҳужжатларни олиш учун асос бўлган ҳужжатлар тўплами қаерда (қайси санадаги кунлик касса ҳужжатлари орасида) турганлиги аниқ қайд этилган ҳолда тикиб қўйилиши керак. Download 267.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling