Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


Download 267.07 Kb.
bet28/67
Sana07.05.2023
Hajmi267.07 Kb.
#1441336
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   67
Bog'liq
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

(208-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон)
Пул омборида сақланаётган нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бутлиги моддий жавобгар шахслар томонидан текшириб кўрилгач стеллаж, темир шкаф ёки сейфлар касса мудири томонидан қулфланади.
209. Пул омборларидаги нақд пул ва бошқа қимматликларни зудлик билан эвакуация қилиш зарурати туғилганда, уларни тўлиқ ва бир мартада ташиб кетилишини таъминлаш учун пул омборида брезент (захира) қоплари, пломбалар ва тизимчалар етарли миқдорда сақланиши шарт. Бунда, захира қоплари миқдори пул омборида сақланаётган нақд пул ва бошқа қимматликларни ҳамда ҳужжатларни бир вақтда олиб чиқиб кетишни мўлжаллаган ҳолда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳар бир захира қопи шартли «1 сўм» баҳосида 93609 — «Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар» балансдан ташқари ҳисобварағида ҳисобга олинади. Ушбу захира қоплари алоҳида қопларга жойланиб, қоп оғзи боғланади ва ундаги ёрлиқ учта мансабдор шахслар томонидан сурғучли муҳр билан муҳрланади. Ушбу захира қопларидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш қатъиян ман этилади.
(209-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон)
210. Нақд пул ва бошқа қимматликлар пул омборига олиб кирилганидан ёки олиб чиқилганидан сўнг, мазкур Йўриқноманинг 31-иловасида белгиланган шаклдаги пул омборидаги сейфда (стеллажда, темир шкафда) сақланаётган нақд пул ва бошқа қимматликлар рўйхатига зарурий ёзувлар қайд этиб борилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу рўйхатда нақд пул ва бошқа қимматликлар қўйилган сана, кирим, чиқим ва қолдиқ суммалари кўрсатилади ҳамда улар нақд пул ва бошқа қимматликлар билан бирга ёки алоҳида йиғмажилдда ҳам сақланиши мумкин.
(210-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон)
211. Пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликларни сақлашда фойдаланиладиган стеллаж, темир шкаф ва сейфлар банк иш куни тугаганидан сўнг, у ерда нақд пул ва бошқа қимматликлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, касса мудири томонидан қулфланиши шарт. Уларнинг калитлари касса мудирининг пул омборидаги шкафи ёки сейфида сақланиши лозим.
212. Нақд пул ва бошқа қимматликлар пул омборига киритилаётган вақтда, уларнинг бут сақланиши учун моддий жавобгар бўлган шахслар:
банкнотларни — боғламдаги дасталар сони ҳамда уларнинг устки накладкаларидаги ёзувлари бўйича;
тангаларни — қопчалар сони ҳамда уларга бириктирилган ёрлиқлардаги суммалари бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Давлат белгиси» ДУК ўрамидаги нақд пул чеки, тижорат банкларининг ҳисоб-китоб чеки, омонат ва квитанция дафтарчалари ҳамда бошқа қатъий ҳисобда турувчи бланкларни — боғламлари ва устки накладкадаги ёзувлари бўйича;
(212-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон)
чет эл валюталари ва чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатларини (тури ва қиймати бўйича) — дасталар сони ҳамда устки накладкалардаги ёзувлари бўйича;
қатъий ҳисобда турувчи бланклар ва бошқа қимматликларни бирма-бир доналаб санаган ҳолда қабул қилиб олишлари шарт.
Бунда, банк кассаларига кирим қилинган чет эл валюталарини ва чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатларини пул омборига киритишдан аввал, махсус ажратилган кассир томонидан касса мудири назорати остида бирма-бир қайта санаб кўрилиши, уларнинг тўловга яроқли эканлиги текширилиши ва белгиланган тартибда қайта ўраб-боғланиши тавсия этилади.
213. Сақлаш учун қабул қилинган акция, вексель, депозит сертификатлари, Марказий банкнинг облигациялари ва бошқа қимматли қоғозлар ҳам улардаги ҳимоя белгилари мавжудлиги текширилиб (ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилингач) доналаб саналган ҳолда пул омборига кирим қилиниши ҳамда улар ўз номинал қийматлари бўйича мазкур Йўриқноманинг 29-иловасида келтирилган 171-шаклдаги китобда ҳисобга олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
214. Банк пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар бутлигини таъминлаш, назоратдан ўтказиш мақсадида пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар ҳар ойнинг 1 санасига мазкур банк кассирлари томонидан тўлиқ қайта саналган бўлиши лозим.

Download 267.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling