Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


Download 267.07 Kb.
bet30/67
Sana07.05.2023
Hajmi267.07 Kb.
#1441336
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   67
Bog'liq
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

(219-банднинг тўртинчи — олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
пул омборидаги Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар қолдиғини 10198 — «Марказий банкка топшириладиган «эскирган» тоифадаги нақд пуллар» ҳисобварағидаги қолдиққа ҳамда мазкур Йўриқноманинг 36-иловасида келтирилган 141А-шаклдаги Марказий банкка топшириладиган банкнот ва тангалар ҳисобини юритиш китобида қайд этилган ёзувларга мос келишини;
(219-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
пул омборидаги сақлаш учун қабул қилинган қимматликлар, қатъий ҳисобда турувчи бланкларни 90303 — «Давлатнинг қимматли қоғозлари бланклари», 90305 — «Марказий банкнинг қимматли қоғозлари бланклари», 90317 — «Бошқа ташкилот ва муассасаларнинг қимматли қоғозлари бланклари», 90327 — «Банкнинг қимматли қоғозлари бланклари», 90337 — «Банкнинг сотиб олинган қимматли қоғозлари», 90993 — «Кафолат ва кафилликлар», 93609 — «Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар», 93616 — «Давлатнинг шартли тарзда сақланаётган қимматли қоғозлари», 93623 — «Шартли тарзда сақланаётган хусусий қимматли қоғозлар/тижорат ҳужжатлари», 94501 — «Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар», 94502 — «Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ талаблар», 94503 — «Гаров сифатида олинган кафолат ва кафилликлар» балансдан ташқари ҳисобварақларида ҳисоби юритиладиган қатъий ҳисобда турувчи бланклар ҳамда сақлаш учун қабул қилинган қимматликлар қолдиқлари билан ҳамда 171-шаклдаги китобда қайд этилган ёзувларга мос келишини текширишлари шарт.
(219-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
220. Банк иш куни давомида кассалардаги нақд пул ва бошқа қимматликлар билан кирим ёки чиқим касса операциялари бажарилгач, иш куни якунида касса мудири томонидан тегишли касса китобларида амалиёт куни учун умумий кирим ва умумий чиқим суммалари ҳамда кун охирига қолдиқ суммалар ҳисобланиб, қайд этилади. Касса китобларига ёзишда хатоликларга йўл қўйилса, китобнинг ушбу устунидаги ёзувлар устидан битта чизиқ тортилиб бекор қилиниб, ушбу хатолик моддий жавобгар шахсларнинг имзолари билан тасдиқланади. Шундан сўнг, касса китобига ҳақиқатда киритилиши лозим бўлган ёзувлар, китобнинг навбатдаги устунига ёзилиши лозим.
Банк иш куни давомида нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бирор бир тури ёки ҳисоб-китоби юритиладиган бирор бир ҳисобварақ бўйича касса операциялари бажарилмаган бўлса, тегишли касса китобида жорий банк иш куни бўйича ёзувларни (яъни, аввалги санадаги қолдиқ суммасини такроран) қайд этмасликка рухсат этилади. Ҳар ойнинг боши, яъни ойнинг биринчи банк иш куни эрталабки ҳолатга тегишли қолдиқ суммаларни мос равишда барча касса китобларида қайд этилиши бундан мустасно.
Касса китобларида қайд этилган ёзувларнинг тўғрилиги моддий жавобгар шахсларнинг имзолари билан тасдиқланиб борилиши лозим. Ушбу касса китоблари кун давомида касса мудирида, банк иш куни тугаганидан сўнг пул омборида сақланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2201. Банк (филиал) касса тармоғида белгиланган шакл ва тартибларга риоя этган ҳолда барча касса китоблари (бундан 161-шаклдаги китоб мустасно), касса журналлари, бланклар ва варақаларни тўлдириш, расмийлаштириш ҳамда тасдиқлаш ишлари электрон шаклда ҳам йўлга қўйилиши мумкин.
Бунда, банк амалиёт куни дастурига уланмаган, касса тармоғидаги нақд пуллар ва қимматликлар ҳаракати қайд этиб бориладиган махсус дастур ёрдамида ҳар бир моддий жавобгар шахсни идентификация қилиш ҳамда ундан фақат ўзининг ваколати доирасида фойдаланиш учун имконият яратиб берилиши шарт.
Банк (филиал) касса тармоғида ҳужжат айланишини автоматлаштирилиши ушбу Йўриқномада белгиланган қоидаларни бузилишига имкон яратиб бермаслиги шарт.
Касса тармоғидаги ҳужжатларни расмийлаштириш, текшириш ва имзолаш ваколатига эга бўлган ҳар бир моддий жавобгар шахс — ўзининг бажарган ишини (ўзига бириктирилган электрон калит ёки бошқа махсус ҳимояланган восита, қурилма орқали) тасдиқлаб қўйиш имкониятига эга бўлиши керак.

Download 267.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling