Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Download 267.07 Kb.
|
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
(242-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-2, 03.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 10/19/3028-2/3366-сон)
Далолатноманинг биринчи нусхаси банкда қолади, иккинчи нусхаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ва унинг учинчи нусхаси Бош банкка ва тўртинчи нусхаси Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига тақдим этилади. Бундай ҳолларда сурғучли муҳрлар изи йўқ қилинмаган ҳолда далолатнома билан бирга сақланиши лозим. 243. Банкнотлар боғламини ёки тангалар солинган қопларни муҳрлаш ёки пломбалаш учун кассирлар ва бошқа моддий жавобгар шахслар банк номи, коди ёки тартиб рақами туширилган шахсий пломбир ёки клише билан таъминланган бўлишлари лозим. Ҳар бир моддий жавобгар шахс, касса ходими ўзига бириктирилган ушбу муҳрлар, пломбирлар, шахсий кодли клишелар, банк номи, кассирнинг фамилияси, исми ва отасининг исми туширилган тўртбурчак муҳрлар ҳамда сейфлар, металл шкафларларнинг калитларини дахлсизлигини таъминлашлари ва улардан бегона шахсларнинг фойдаланишлари учун имконият қолдирмасликлари керак. 244. Банкдаги барча муҳрлар, тўртбурчак муҳрлар ҳамда сейфлар ва металл шкафларнинг калитлари, пломбирлар ва клишеларнинг ҳисоб-китобини юритиш, уларни кассирдан қабул қилиб олинганлиги ёки кассирларга топширилганлигини қайд этиб бориш, банк раҳбарининг ёзма фармойиши билан тайинланган ҳамда нақд пул ва бошқа қимматликлар билан касса операцияларини бажаришда иштирок этмайдиган шахс томонидан амалга оширилади. Бунда: мазкур Йўриқноманинг 39-иловасида келтирилган муҳрлар, тўртбурчак муҳрлар ва калитлар ҳисобини юритиш ҳамда уларнинг ҳаракатини қайд этиш дафтаридан; мазкур Йўриқноманинг 40-иловасида келтирилган пломбир ва клишелар ҳисобини юритиш ҳамда уларнинг ҳаракатини қайд этиш дафтаридан фойдаланилади. 245. Банк қайта санаш кассасидаги, кечки кассасида сейфлар, металл шкафлардан фойдаланувчи касса ходимлари ўзгарганида, уларнинг эшикларини калитлари ҳамда эшикларини муҳрлашда фойдаланиладиган муҳрларнинг бир ходимдан иккинчи бир ходимга ўтишини қайд этиш учун қайта санаш ва кечки кассада алоҳида китоблар юритилиши лозим. Ушбу китоблар касса мудирида сақланади ҳамда калит ва муҳрларни топшириш, қабул қилиш ишлари фақат касса мудири орқали амалга оширилиши керак. Кассир вақтинча ишда бўлмаган (бетоблиги, таътилга чиққан вақтда) ҳолларда ушбу кассирга бириктирилган муҳр, тўртбурчак муҳр, пломбир ва клише, уларнинг ҳисобини юритувчи банк ходимига топширилиши лозим ҳамда улардан бошқа кассирни вақтинча фойдаланиб туриши ман этилади. 246. Иш жараёнларида фойдаланилмайдиган, ишдан бўшаган касса ходимларининг фамилияси, исми ва отасининг исми туширилган, шунингдек, яроқсиз ҳолга келган муҳрлар, тўртбурчак муҳрлар, калитлар, пломбирлар ва клишелар йўқ қилингунига қадар, қопчага солиниб ва қопча оғзи моддий жавобгар шахслар томонидан муҳрланган ҳолда (ҳисоб-китобга олинмасдан) пул омборида сақланиши лозим. Улар банк раҳбарининг буйруғига асосан тузилган комиссия томонидан, белгиланган тартибда йўқ қилиниши ҳамда бу ҳақида тегишли далолатнома расмийлаштирилиши лозим. 247. Моддий жавобгар шахслар ўз иш жойларини тарк этаётган ҳолларда, нақд пул ва бошқа қимматликларни, пломбир, муҳр, тўртбурчак муҳр, клише ҳамда сейф, металл шкаф, стол тортмаси калитларини очиқ ҳолда қолдиришлари, шунингдек, аравачаларни ёки стол тортмаларини қулфламасдан қолдиришлари ва қулфларда калитларни қолдириб кетишлари ман этилади. 248. Касса ходими иш вақтида касал бўлиб қолса ёки бошқа сабабларга кўра ўз иш жойини тўсатдан ташлаб кетишга мажбур бўлса, унга ҳисобдорлик асосида топширилган барча нақд пул ва бошқа қимматликлар касса мудири томонидан санаб қабул қилиб олиниши лозим. Кассир ўзидаги нақд пул ва бошқа қимматликларни касса мудирига топшириш жараёнида иштирок этишининг имкони бўлмаса, у ҳолда кассирдаги нақд пул ва бошқа қимматликлар банк раҳбари томонидан тайинланган комиссия иштирокида санаб, қабул қилинади ҳамда бу ҳақида тегишли далолатнома тузилади. Шунингдек, зарурат туғилган ҳолларда нақд пуллар ва бошқа қимматликларни касса мудирининг назорати остида санаш учун кассирлар жалб қилиниши мумкин. 249. Ушбу Йўриқномада қайд этилган барча китобларнинг бетлари рақамланган, варақларидан тизимча ўтказилиб, шнурланган бўлиши лозим. Шунингдек, ушбу китобларнинг охирги бетига, китобдаги рақамланган бетларнинг умумий сони ёзиб қўйилган ва ушбу ёзувлар моддий жавобгар шахсларнинг имзолари билан ҳамда банк думалоқ муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим. Download 267.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling