Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


Download 267.07 Kb.
bet21/67
Sana07.05.2023
Hajmi267.07 Kb.
#1441336
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   67
Bog'liq
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

(159-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
160. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар зарурий техника ва ашёлар (пул боғламларини шакллантириш ускунаси, пул санаш ва ҳисоблаш машинкаси, компьютер, принтер, сейф ёки темир шкаф, бандероль, тизимча, накладка, пломбир, пломба, муҳр ва тўртбурчак муҳрлар ҳамда бланклар) билан таъминланган бўлиши лозим.
Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларга кирим қилинган нақд пуллар, ушбу касса кассирлари томонидан сараланиши, саналиши, тахланиши ва белгиланган тартибда ўраб-боғланиши шарт.
(160-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
161. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар томонидан барча турдаги касса хизматлари ёки уни ташкил этган банк томонидан белгиланган айрим турдаги касса хизматлари кўрсатилиши мумкин.
Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган мини банк кассаси, банк хизматлари офиси кассаси ва махсус кассалар орқали хўжалик юритувчи субъектларга касса хизматлари (кирим ва чиқим касса операциялари) мазкур Йўриқнома талаблари асосида кўрсатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк (филиал) чакана амалиёт кассаси томонидан нақд миллий ҳамда хорижий валюталарда касса операциялари амалга оширилган ҳолларда, нақд пул ва бошқа қимматликларнинг ҳисоби банкнинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ амалга оширилади.
(161-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
162. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларда банк иш куни охирида қолиши мумкин бўлган нақд пуллар қолдиғига Бош банк томонидан лимит ўрнатилиши мумкин. Лимит ўрнатилмаган кассаларда амалиёт куни якунида нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғини қолишига рухсат берилмайди (узлуксиз, 24 соат мобайнида ишлайдиган кассалар бундан мустасно).
(162-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
163. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар банк (филиал) жойлашган туманда, шаҳарда ёки туманларга бўлинган шаҳарда ташкил этилган бўлса, банк иш куни охирида ушбу кассалардаги лимитдан ортиқча нақд пуллар ва бошқа қимматликлар қолдиқлари, кунлик касса ҳужжатлари мазкур кассани ташкил этган банкка (филиалга) топширилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк (филиал) томонидан бошқа ҳудудда (ёки ҳудуддаги бошқа туманда, шаҳарда) кассалар ташкил этилган ҳолларда, банк иш куни охирида ушбу кассалардаги лимитдан ортиқча нақд пуллар ва бошқа қимматликлар қолдиқлари ҳамда кунлик касса ҳужжатлари, томонлар ўртасида ўзаро тузилган шартномага асосан ушбу касса жойлашган ҳудуддаги банк филиалига ёки инкассация хизматига сақлаш учун топширилади.
(163-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
Бунда, сумкадаги (қопдаги) нақд пуллар қайта саналиб, чиққан суммани ушбу кассани ташкил этган банкнинг (филиалнинг) тегишли ҳисобварағига нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали ўтказиб бериш учун топширилган бўлса, инкассация сумкасини (қопини) банк филиалининг кечки касса ходимлари қабул қилиб олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган касса ходимлари амалиёт куни якунида қолган лимитдан ортиқча нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғига чиқим касса ордерини расмийлаштириб, 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари» ҳисобварағида акс эттиради. Бунда, нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғини сақлаш учун топшириш бевосита инкассация гуруҳи аъзолари томонидан, шунингдек ўзаро шартномага асосан инкассация хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати (банк автомашинасидан фойдаланган ҳолда) ёки «Республика махсус алоқа боғламаси» давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда «Республика махсус алоқа боғламаси» ДУК деб юритилади) хизмати кузатуви остида банк кассири томонидан амалга оширилиши мумкин.

Download 267.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling