Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Download 267.07 Kb.
|
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
(147-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг. 148. Банк пул омборига сақлаш учун қабул қилинаётган нақд пул миқдори ва бошқа қимматликлар баҳоси (ёки шартли баҳоси) тегишли балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича банк бухгалтерия ходимлари томонидан расмийлаштирилган кирим касса ордерида қайд этилган суммага тенг бўлиб, улар ушбу суммада сақлаш учун қабул қилиниши шарт. Шунингдек, қимматликларни сақлаш учун пул омборига қабул қилишда тегишли балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича расмийлаштирилган кирим касса ордерида, қимматликларни баҳосидан ташқари, уни сақлаш учун қабул қилишга асос бўлган ҳужжат ва қабул қилинаётган қимматликларнинг номи қайд этилиши лозим. (148-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон) 149. Сақлаш учун қабул қилинган нақд пул ва бошқа қимматликлар, шунингдек, мулклар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) ҳужжатлари жойланган қоп ёки пакетлар қабул қилинган санаси бўйича кетма-кет, ўсиб бориш тартибида рақамланиши лозим. 150. Нақд пул ва бошқа қимматликлар сақлаш учун банк кирим кассасига топширилганида, мижозга мазкур Йўриқноманинг 26-иловасига мувофиқ 004-шаклдаги нақд пул ва бошқа қимматликлар сақлаш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги квитанция расмийлаштириб берилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Банк пул омборига сақлаш учун қабул қилинган нақд пул ва бошқа қимматликларни мижозга қайтариб бериш учун, уни топширган хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг имзоси қўйилиб, думалоқ муҳри билан тасдиқланган (тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди) ёзма сўровномасининг асл нусхасига, мижозга берилган 004-шаклдаги квитанциянинг асл нусхаси илова қилинган ҳолда тақдим этилиши керак. (150-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-2, 03.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 10/19/3028-2/3366-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Нақд пул ва бошқа қимматликларни сақлаш учун топширган давлат органи ходими 004-шаклдаги квитанцияни йўқотган ҳолларда ёки бошқа сабабларга кўра, уни банкка тақдим этиш имконияти мавжуд бўлмаса, бундай ҳолларда сақлашга топширилган нақд пул ва бошқа қимматликларни банк кассасидан қайтариб олиш учун ушбу давлат органининг республика миқёсидаги юқори турувчи ташкилоти (вазирлик, қўмита, идора ёки бошқалар) томонидан чиқарилган буйруқ асос бўлиши мумкин. Ушбу буйруқда банк кассасига сақлаш учун топширилган қимматликларни қайтариб олиш ваколатига эга бўлган ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда олинадиган қимматликларнинг тўлиқ ва батафсил рўйхати қайд этилган бўлиши лозим. (150-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Бунда, банк пул омборида сақланаётган мижозга тегишли бўлган нақд пул ва бошқа қимматликларни қайтариб бериш, бухгалтерия бўлими ходими томонидан мазкур Йўриқноманинг 27-иловасига мувофиқ шаклдаги балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича чиқим касса ордерини расмийлаштириш асосида, фақат қимматликларнинг тўлиқ ҳажми бўйича амалга оширилиши мумкин. (150-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Банк кредитининг таъминоти учун гаров сифатида сақланаётган қимматликлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) ҳужжатлари банк раҳбарининг фармойишига асосан балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича бухгалтерия бўлими ходими томонидан чиқим касса ордерини расмийлаштириш орқали чиқим қилиниши мумкин. (150-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон) 151. Банк пул омборига сақлаш учун қабул қилинган нақд пул ва бошқа қимматликларни ҳамда гаров сифатида қабул қилинган қимматликлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) ҳужжатларини бут сақланиши бўйича банкнинг моддий жавобгар шахслари, уларни топширган мижозлар олдида қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади. Банк пул омборида сақлаш учун қабул қилинган нақд пул ва бошқа қимматликларга зарар етказилган тақдирда, унинг эгасига етказилган зарарни қоплаш, қимматликни ҳақиқий баҳоси доирасида лекин, сақлаш учун қабул қилинган вақтда баҳоланган баҳосидан ошмаган миқдорда амалга оширилади. 152. Банк пул омборига хўжалик юритувчи субъект томонидан сақлаш учун топширилган, шу жумладан мусодара қилинган нақд пул ва қимматликларни республикамизнинг бир ҳудудидан иккинчи бир ҳудудига етказиб бериш, ташиш талаб этилганида, ушбу ишларни ташкиллаштириш ва бажариш, қимматликларни сақлаш учун топширган хўжалик субъекти томонидан мустақил равишда амалга оширилиши шарт. 153. Юридик ва жисмоний шахслар ўзларига тегишли нақд пул ва бошқа қимматликларни шартнома асосида банкда сақлашлари учун банкда ташкил этилган депозитар ячейкалардан фойдаланишлари мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. Download 267.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling