Заголовок: Отмена определения об оставлении заявления без рассмотрения
Download 19.56 Kb.
|
Давлат божи тўлашни кечиктириш тўғрисида илтимоснома
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар
ИЛТИМОСНОМА Давлат божи тўлашни кечиктириш тўғрисида Фуқаролик ишлари бўйича Karmana tumanlararo sudi судининг иш юритувида менинг жавобгар “INNOVATSION GROUP NAVOIY” МЧЖга нисбатан Олди-Сотди шартномаси бўйича хонадонни олиб бериш ҳамда Моддий ва Маънавий зарарни ундириш тўғрисида тўғрисидаги даъво аризам юзасидан қўзғатилган иш мавжуд эди. Мен даъво талабларим миқдоридан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига биноан 2800000 сўм миқдорида давлат божи тўлашим лозим. Лекин ҳозирги кунда мени мулкий аҳволим оғир. Чунки Оилада ягона боқувчи эканлигим, ишсизлигим ҳамда қарамоғимда 2 ёшга тўлмаган 2 нафар фарзандим борлиги ва ижарада истиқомат қилишим. Бундан ташқари, жавобгар ўз мажбуриятини бажармаганлиги сабабли менга судга мурожаат қилишим натижасида менинг аҳволим янада оғирлашди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 133-моддаси 2-қисмига кўра, суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб, улардан бирининг ёки иккаласининг давлат даромадига ундириладиган суд ҳаражатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу ҳаражатларнинг миқдорини камайтириши мумкин деб белгиланган. Мазкур қонунга асосан менинг мулкий аҳволимни ҳисобга олиб, давлат божини тўлашни кечиктириш мувофиқ бўлади деб ҳисоблайман. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 133- моддасига асосланиб, СЎРАЙМАН: Менинг жавобгар “INNOVATSION GROUP NAVOIY” МЧЖга нисбатан Олди-Сотди шартномаси бўйича хонадонни олиб бериш ҳамда Моддий ва Маънавий зарарни ундириш тўғрисидатўғрисидаги даъво аризам бўйича тўланиши лозим бўлган давлат божини тўлашни кечиктиришингизни. Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар: 1. Ариза нусхаси 2. Мулкий аҳволим тўғрисида тегишли идоралардан олинган маълумотномалар 3. Оилавий шароитим тўғрисида маълумотномалар.
Download 19.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling