Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


-боб. Кредитларни расмийлаштириш


Download 136 Kb.
bet4/8
Sana17.01.2023
Hajmi136 Kb.
#1096599
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби

3-боб. Кредитларни расмийлаштириш
11. Қарз олувчи — жисмоний шахслар кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ариза;
Олдинги таҳрирга қаранг.
шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 31 декабрдаги 28/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3285, 26.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2021 й., 10/21/3285/0073-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахсларга кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари (бундан буён матнда секторлар раҳбарлари деб юритилади) ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган кредитлаш бўйича тавсиянома.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Қарз олувчи — жисмоний шахсларга кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган кредитлаш бўйича тавсияномаси қабул қилинади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Бунда тижорат банклари кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталайди.
13. Қарз олувчи — кичик тадбиркорлик субъектлари кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ариза;
бизнес-режа,
тегишли давлат солиқ инспекциясига охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.
14. Қарз олувчи — кичик тадбиркорлик субъектлари кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этади:
учинчи шахс кафиллиги;
суғурта полислари;
кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) кафиллиги;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-4, 27.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2020 й., 10/20/3022-4/0218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари.
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Тижорат банклари ўзларининг ички кредит сиёсатига мувофиқ қарз олувчи — кичик тадбиркорлик субъектларига мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган таъминот турларини талаб қилмасдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача бўлган миқдорда бланкли (ишончли) микрокредит бериш ҳуқуқига эга.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-2, 05.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 10/19/3022-2/3383-сон — 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Бунда банкка қарз олувчи томонидан муайян даромадга эгалигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади, банк томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатари суғурта қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 136 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling