Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Download 136 Kb.
|
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: дастур координаторлари — Қарорга асосан дастур амалга оширилишини мувофиқлаштириш, тизимли мониторинг қилиш ва рўёбга чиқарилишига кўмаклашиш мақсадида белгиланган масъул шахслар; Олдинги таҳрирга қаранг. ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида, вилоят иқтисодиёт ва саноат, бандлик, молия, инвестиция, солиқ, статистика бўлинмалари, ҳудудий Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва ходимларидан иборат таркибда тузиладиган марказлар (бундан буён матнда Ҳудудий марказлар деб юритилади); (1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-2, 05.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 10/19/3022-2/3383-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 3022-2, 05.07.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 10/19/3022-2/3383-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари — туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида, туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат, бандлик, молия, инвестиция, солиқ, статистика бўлинмалари, туман Савдо-саноат палатаси бўлими, тижорат банклари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши туман бўлинмалари раҳбар ва ходимларидан иборат таркибда тузиладиган марказлар (бундан буён матнда туман (шаҳар) марказлари деб юритилади); (1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-2, 05.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 10/19/3022-2/3383-сон) кредит линияси — тижорат банклари билан дастур доирасида ресурс ажратувчи молия институтлари ўртасида тузилган шартномаларга (Бош келишувга) асосан қарз олувчиларга кредит ажратиш учун очилган кредит линиялари; қарз олувчилар — тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган жисмоний шахслар, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда оилавий тадбиркорлик субъектлари; Олдинги таҳрирга қаранг. микрокредитлар — базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда — оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача миқдорда — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар. (1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 2. Кредитлар дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан ажратилади. (2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. Download 136 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling