Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


-боб. Дастур доирасида кредит линиялари ҳисобидан кредитлар ажратиш


Download 136 Kb.
bet3/8
Sana17.01.2023
Hajmi136 Kb.
#1096599
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби

2-боб. Дастур доирасида кредит линиялари ҳисобидан кредитлар ажратиш
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Дастур доирасида кредитлар қарз олувчиларга тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Кредитлар тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан эса тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратилади.
Тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
5. Мазкур кредитлар банк балансида алоҳида ҳисобварақларда юритилади.
6. Кредитлар қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.
7. Кредитлар:
илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
савдо-воситачиликни амалга ошириш;
умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш;
ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш;
маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан хизмат автомобиллари таъминоти;
мебель, уяли телефон сотиб олиш, шунингдек алоқа хизматларига тўлов мақсадлари учун ажратилмайди.
8. Микрокредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.
9. Кредитлар ушбу кредит ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳанинг бизнес-режасига мувофиқ ўзини ўзи қоплаш жиҳатларидан келиб чиқиб 2 йилгача имтиёзли давр билан 5 йил муддатгача ажратилиши мумкин. Бунда берилаётган имтиёзли давр ва кредитни қайтариш муддати батафсил асослантирилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар 18 ой муддатгача револьвер кредит тарзида ажратилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)

Download 136 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling