Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
-боб. Дастур координаторлари хулосаси асосида кредитлар ажратиш
Download 136 Kb.
|
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби
4-боб. Дастур координаторлари хулосаси асосида кредитлар ажратиш
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. 16. Туман ва шаҳарларда самарадорлиги юқори ва барқарор иш ўринлари яратиш имконияти мавжуд лойиҳаларга (бундан буён матнда самарали лойиҳалар деб юритилади) дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ортиқ миқдорда кредит ажратилиши мумкин. (16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. 17. Самарали лойиҳалар тегишли туман (шаҳар) марказлари томонидан танлаб олинади ва ушбу лойиҳанинг ҳақиқатда мазкур ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги аҳамияти қайд этилган ҳолда кредитлашга хулоса тайёрланади ва хулоса туман (шаҳар) марказларининг барча аъзолари томонидан имзоланади. (17-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. 18. Туман (шаҳар) марказларининг самарали лойиҳани амалга ошириш бўйича хулосаси Ҳудудий марказларга кредит ажратиш учун қарор қабул қилишга тақдим этилади. (18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. 19. Ҳудудий марказлар туман (шаҳар) марказларининг хулосаси асосида қарор қабул қилишдан олдин, самарали лойиҳани жойида тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда батафсил ўрганиши шарт. (19-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-2, 05.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 10/19/3022-2/3383-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 20. Ҳудудий марказлар томонидан самарали лойиҳани кредитлаш бўйича қарор қабул қилишда қуйидагилар асослантирилиши зарур: (20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради) самарали лойиҳанинг тегишли ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги аҳамияти; самарали лойиҳа ташаббускорининг лойиҳани амалга оширишдаги тажрибаси, обрўси; банк орқали амалга оширган пул айланмаси миқдори, дебитор ва кредитор қарздорликлари, кредит тарихи; самарали лойиҳани амалга ошириш натижасида ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажми, яратиладиган янги иш ўринлари. Олдинги таҳрирга қаранг. 21. Ҳудудий марказларнинг самарали лойиҳани кредитлаш бўйича қарори дастур координаторларига якуний хулоса бериш учун тақдим этилади. (21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. 22. Дастур координаторлари самарали лойиҳани кредитлашга рухсат бериш бўйича Ҳудудий марказларнинг қарори асосида якуний хулоса чиқаради ва ижобий хулоса берилгандан сўнг ушбу хулоса тегишли хизмат кўрсатувчи тижорат банкига тақдим этилади. (22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. 23. Тижорат банки дастур координаторларининг самарали лойиҳани кредитлашга берган хулосасига мувофиқ банкнинг ички кредит сиёсати асосида кредит ажратиш масаласини кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади. (23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради) Download 136 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling