2-§. Давлат мақсадли жамғармаларининг молиявий ҳисоботлари
171. Давлат мақсадли жамғармалари ҳар ой якуни билан Стандартнинг 16-иловасига мувофиқ шаклдаги Давлат мақсадли жамғармаларнинг ижроси тўғрисида ойлик ҳисоботни тузади ҳамда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан Молия вазирлигига тақдим этадилар.
172. Давлат мақсадли жамғармаларнинг ижроси тўғрисидаги чораклик ва йиллик молиявий ҳисобот шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Стандартнинг 16-иловасига мувофиқ шаклда Давлат мақсадли жамғармаларининг ижроси тўғрисида ойлик ҳисобот.
173. Давлат мақсадли жамғармалари молиявий ҳисоботларга тушунтириш хати илова қилади. Тушунтириш хатида Давлат мақсадли жамғармалар бюджет ижросининг асосий кўрсаткичлари, ижросига таъсир этган асосий омиллар, прогноз кўрсаткичларининг бажарилмаганлик сабаблари ва Стандартда кўрсатилган лекин молиявий ҳисоботларда очиб берилган маълумотларни акс эттиради.
174. Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 25-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
5-боб. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
175. Мазкур Стандарт талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(175-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»га
1-ИЛОВА
Do'stlaringiz bilan baham: |