Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


активлар — ташкилот томонидан бошқариладиган ва келгусида иқтисодий манфаат ёки фойдали потенциал келтириши кутилаётган ресурслар; ахборотни очиб бериш


Download 1.56 Mb.
bet2/35
Sana07.05.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1438425
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
3124 18.01.2019

активлар — ташкилот томонидан бошқариладиган ва келгусида иқтисодий манфаат ёки фойдали потенциал келтириши кутилаётган ресурслар;
ахборотни очиб бериш — ташкилотларнинг молиявий ҳисоботлари ёки молиявий ҳисоботларга тушунтиришларда бюджет ҳисобининг стандартларида кўрсатилиши лозим бўлган маълумотларнинг (жадвал, сўз ёки тасвирлар орқали) акс эттирилиши;
молиявий ҳисоботларга тушунтириш — молиявий ҳисоботларда тақдим этилган маълумотлар учун қўшимча ахборот. Молиявий ҳисоботларга тушунтиришда изоҳлар, ҳисоботларда келтирилган маълумотларнинг кенгайтирилган кўриниши ва Стандарт талаблари бўйича ҳисоботларда кўрсатиб ўтилмаган қўшимча маълумотлар тақдим этилади;
соф активлар/капитал — ташкилотнинг активларидан уни барча мажбуриятлари чегирилгандаги қолдиғи. Соф активлар/капитал салбий ёки ижобий бўлиши мумкин;
харажатлар — ҳисобот даврида активларнинг истеъмоли ёки соф активлар/капитал камайишига олиб келувчи мажбуриятлар кўринишида иқтисодий манфаат ва фойдали потенциалнинг камайиши;
ҳисобот даври — ташкилот молиявий ҳисобот тузувчи давр.
3. Бюджет ҳисоботи қуйидаги ҳисобот турларини ўз ичига олади:
бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг молиявий ҳисоботлари;
давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига даромадларнинг тушумлари тўғрисидаги ҳисобот;
давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот;
давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузмаган ҳолда молиявий ҳисоботлар кўрсаткичлари салбий қолдиққа эга бўлса, у ҳолда ҳисоботларда ушбу кўрсаткичлар «минус» белги билан акс эттирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
5. Молиявий ҳисоботларда келтириладиган ахборотлар фойдаланувчилар учун тушунарли ва содда бўлиши лозим.
6. Молиявий ҳисоботда ахборотнинг очиб берилмаслиги ёки нотўғри кўрсатилиши сабабли фойдаланувчилар қабул қиладиган иқтисодий қарорларга таъсир қилиши мумкин бўлган ахборот муҳим ҳисобланади.
Белгиланган муддатларда молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларга тақдим этилмаганда ўз фойдалилик хусусиятини камайтиради.
7. Тугалланганлик таъминлаш учун молиявий ҳисоботлардаги ахборот тўлиқ бўлиши керак.
8. Фойдаланувчилар ҳисоботларни қиёслаш имкониятига эга бўлиши учун молиявий ҳисоботларни тайёрлашда асос бўлган стандартлар, уларга киритилган ўзгартиришлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлиши керак.
Фойдаланувчилар ташкилотнинг турли даврлардаги молиявий аҳволини қиёслаш имкониятига эга бўлиши учун молиявий ҳисоботда ўтган давр учун керакли кўрсаткичлар келтириб ўтилиши лозим.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling