Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


-§. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумот


Download 1.56 Mb.
bet7/35
Sana07.05.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1438425
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35
Bog'liq
3124 18.01.2019

5-§. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумот
45. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумот бюджет ташкилотнинг ҳисобот даври охирида давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан мавжуд дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун тузилади.
46. «Дебитор қарздорлик» қисмида бюджет ташкилотининг барча мавжуд дебиторлик қарзлари акс эттирилади.
47. «I-гуруҳ бўйича жами. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар» қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг I-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд дебиторлик қарзлар акс эттирилади.
48. «II-гуруҳ бўйича жами. Иш ҳақига қўшимчалар» қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг II-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд дебиторлик қарзлар акс эттирилади.
49. «III-гуруҳ бўйича жами. Капитал қўйилмалар» қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг III-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд дебиторлик қарзлар акс эттирилади.
50. «IV-гуруҳ бўйича жами. Бошқа харажатлар» қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг IV-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд дебиторлик қарзлар акс эттирилади.
51. «Харажатлар гуруҳлари бўйича жами» қаторида юқоридаги харажат гуруҳлари бўйича жами дебиторлик қарзлар акс эттирилади.
52. «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» қаторида юқоридаги харажат гуруҳлари бўйича акс эттиришнинг имкони бўлмайдиган қуйидаги ҳисоб-китоблар натижасида юзага келган дебиторлик қарзлар акс эттирилади:
болаларнинг мактабгача таълим муассасаларида тарбияланганлиги;
болаларнинг мусиқа ва санъат мактабларида ўқитилганлиги;
тарбияланувчиларнинг мактаб-интернатларда ва бошқа таълим муассасаларида тарбияланганлиги;
иш жойида овқат билан таъминланганлиги учун ходимлар билан ва бошқа шу каби ҳисоб-китоблар натижасида юзага келган дебиторлик қарзлар.
53. Мазкур дебиторлик қарзлар Бош журнал китоби ва Баланс (1-сон шакл)да акс эттирилган 151 400 — «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётининг ҳисобот даврида мавжуд дебет қолдиғига мос бўлиши лозим.
54. «Бюджет ташкилотларининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси) билан дебитор қарзлари» қаторида бюджет ташкилотларининг Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга ошириладиган тўловлар бўйича дебиторлик қарзлари акс эттирилади.
55. «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» қаторида пул маблағлари ва товар-моддий қимматликлар камомадлари бўйича ҳамда айбдор шахслар ҳисобига акс эттирилган ва белгиланган тартибда ундириб олинган товар-моддий қимматликлар қиймати бўйича юзага келган дебиторлик қарзлари, шунингдек бошқа ҳисоб-китоблар ҳисоби акс эттирилади. Мазкур дебиторлик қарзлар Бош журнал китоби ва Баланс (1-сон шакл)да акс эттирилган 153 100 — «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётининг ҳисобот даврида мавжуд дебет қолдиғига мос бўлиши лозим.
56. «Бюджет ташкилотларининг талабалар билан бошқа дебитор қарзлари» қаторида таълим муассасаларида талабалар билан тўлов-контракт маблағлари бўйича, жумладан тўлов-контракт маблағларининг ҳисобланиши натижасида юзага келган дебиторлик қарзлар акс эттирилади. Мазкур дебиторлик қарзлар Бош журнал китоби ва Баланс (1-сон шакл)да акс эттирилган 153 600 — «Бюджет ташкилотларининг талабалар билан бошқа дебитор қарзлари» субсчётининг тўлов-контракт маблағларининг ҳисобланиши натижасида талабалардан юзага келган дебиторлик қарзлар қисми бўйича ҳисобот даврида мавжуд дебет қолдиғига мос бўлиши лозим.
57. «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан дебитор қарзлари» қаторида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ажратмалар, шунингдек турли хил жарималар ва пенялар ҳисобидан шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларининг бюджет ташкилотлари ўртасида тақсимланиши бўйича юзага келган дебитор қарздорликлар акс эттирилади.
58. Мазкур дебиторлик қарзлар «Бош журнал китоби» (308-сон шакл) ва Баланс (1-сон шакл)да акс эттирилган 154 000 — «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан дебитор қарзлари» субсчётининг ҳисобот даврида мавжуд дебет қолдиғига мос бўлиши лозим.
59. «Юқоридаги акс эттирилганлардан ташқари бошқа ҳисоб-китоблар бўйича дебиторлик қарзлар» қаторида юқорида келтирилмаган бошқа дебиторлик қарзлар акс эттирилади.
60. «Ҳаммаси» қаторида бюджет ташкилотининг барча мавжуд дебиторлик қарзлари акс эттирилади.
61. «Кредитор қарздорлик» қисмида бюджет ташкилотининг барча мавжуд кредиторлик қарзлари акс эттирилади.
62. «I-гуруҳ бўйича жами. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар» қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг I-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд кредиторлик қарзлар акс эттирилади.
63. «II-гуруҳ бўйича жами. Иш ҳақига қўшимчалар» қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг II-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд кредиторлик қарзлар акс эттирилади.
64. «III-гуруҳ бўйича жами. Капитал қўйилмалар» қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг III-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд кредиторлик қарзлар акс эттирилади.
65. «IV-гуруҳ бўйича жами. Бошқа харажатлар» қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг IV-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд кредиторлик қарзлар акс эттирилади.
66. «Харажатлар гуруҳлари бўйича жами» қаторида юқоридаги харажат гуруҳлари бўйича жами кредиторлик қарзлар акс эттирилади.
67. «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» қаторида харажат гуруҳлари бўйича акс эттиришнинг имкони бўлмайдиган қуйидаги ҳисоб-китоблар натижасида юзага келган кредиторлик қарзлар акс эттирилади:
болаларнинг мактабгача таълим муассасаларида (болалар боғчалари ва яслиларда) тарбияланганлиги;
болаларнинг мусиқа ва санъат мактабларида ўқитилганлиги;
тарбияланувчиларнинг мактаб-интернатларда ва бошқа таълим муассасаларида тарбияланганлиги учун ота-оналар билан;
иш жойида овқат билан таъминланганлиги учун ходимлар ва бошқа шу каби ҳисоб-китоблар.
68. Мазкур кредиторлик қарзлар Бош журнал китоби ва Баланс (1-сон шакл)да акс эттирилган 341 400 — «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» субсчётининг ҳисобот даврида мавжуд кредит қолдиғига мос бўлиши лозим.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling