Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Download 2 Mb.
|
3078 20.10.2018
Олдинги таҳрирга қаранг.
78. 104 430 «Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари» субсчётида ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ривожлантириш жамғармаси, шунингдек тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича даромадлар, тушумлари ҳамда улар бўйича харажатлар ҳисоби юритилади. (78-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Юқоридаги маблағларнинг ҳисобрақамларга келиб тушиши 104 430 «Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари» субсчётининг дебетида ва 111 900 «Йўлдаги бошқа маблағлар», 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари», 503 000 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчётлари, шунингдек 104 470 «Тақсимланадиган маблағлар» субсчёти ҳамда бошқа счётларнинг тегишли субсчётларининг кредитига ёзилади. Маблағларнинг сарфланиши 104 430 «Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари» субсчётининг кредитида ва ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетида акс эттирилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 79. 104 440 «Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар» субсчётида ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджет ташкилотларининг турли хил жарималар ва пенялар ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган тушумлар бўйича маблағлари ҳисобга олинади. (79-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ажратмалар, шунингдек турли хил жарималар ва пенялар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларининг кирими 104 440 «Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар» субсчётининг дебетига ҳамда: маблағлар тўлиқ миқдорда бюджет ташкилотининг ихтиёрида қолдирилганда ва бошқа бюджет ташкилотларига тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса, 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётининг кредитига; маблағлар бошқа бюджет ташкилотлари ўртасида тақсимланиши назарда тутилган бўлиб, бюджет ташкилоти томонидан ўз ихтиёрида қолдирилган миқдори 104 470 «Тақсимланадиган маблағлар» субсчётининг кредитига; маблағлар бошқа бюджет ташкилотлари ўртасида тақсимланиб, бюджет ташкилотига белгиланган нормативлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоб орқали ўтказиб берилган миқдори 154 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан дебитор қарзлар» субсчётининг кредитига ёзилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Бошқа қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган тушумлар бўйича суммалар 104 440 «Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар» субсчётининг дебетига ва 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчёти ёки бошқа счётларнинг тегишли субсчётларининг кредитига ёзилади. (79-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Мазкур маблағларнинг ишлатилиши ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетига ва 104 440 «Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар» субсчётининг кредитига ёзилади. 80. 104 450 «Бюджет ташкилотларининг вақтинча ихтиёрида бўладиган маблағлар» субсчётида ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджет ташкилотларининг ихтиёрига вақтинчалик тушган ва маълум шартлар бажарилгандан кейин қайтарилиши ёки тегишли ҳисобварақларга ўтказилиши лозим бўлган маблағлар ҳисобга олинади. Ташкилотнинг ихтиёрига вақтинчалик тушган суммалар 104 450 «Бюджет ташкилотларининг вақтинча ихтиёрида бўладиган маблағлар» субсчётининг дебетида ва 345 000 «Бюджет ташкилотининг ихтиёрида вақтинча бўладиган маблағлар бўйича кредитор қарзлар» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Белгиланган шарт учун берилган ёки ўтказиб берилган суммалар 104 450 «Бюджет ташкилотларининг вақтинча ихтиёрида бўладиган маблағлар» субсчётининг кредитида ва 345 000 «Бюджет ташкилотининг ихтиёрида вақтинча бўладиган маблағлар бўйича кредитор қарзлар» субсчётининг дебетида акс эттирилади. 81. 104 460 «Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағларидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар» субсчёти ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджет ташкилотларининг ҳисобрақамларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар бўйича харажатларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар ҳамда уларнинг сарфланиши ҳисобга олинади. Ушбу маблағларнинг келиб тушиши 104 460 «Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағларидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар» субсчётининг дебетида ва 152 400 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси билан дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади, харажати 104 460 «Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағларидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар» субсчётининг кредитида ва 111 300 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар» ёки 343 200 «Бюджет ташкилотларининг ходимлар билан ижтимоий нафақалар бўйича кредитор қарзлари» субсчётлар дебетида акс эттирилади. 82. 104 470 «Тақсимланадиган маблағлар» субсчётида ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ташкилотлари томонидан маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан ҳамда бюджет ташкилотларининг эскирган ва кераксиз моддий қимматликларини сотишдан тушумлар, шунингдек бюджет ташкилотларининг вақтинча ихтиёрида бўладиган ҳамда белгиланган тартибда тақсимланадиган маблағлар ҳисоби юритилади. Бюджет ташкилотлари томонидан маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан ҳамда бюджет ташкилотларининг эскирган ва кераксиз моддий қимматликларини сотишдан тушумларни кирим қилиниши 104 470 «Тақсимланадиган маблағлар» ёки 111 900 «Йўлдаги бошқа маблағлар» субсчёти (тўловлар нақд пул ёки бюджет ташкилотига бириктирилган тўлов терминали орқали амалга оширилса) дебетида ҳамда 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» кредитида акс эттирилади. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling