Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Download 2 Mb.
bet1/88
Sana07.05.2023
Hajmi2 Mb.
#1441115
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88
Bog'liq
3078 20.10.2018



[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»ни тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3078]
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва бюджет ҳисобини давлат секторида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари билан мувофиқлаштириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур буйруқ 2021 йил 1 январдан кучга киради.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 20 декабрдаги 113-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3078-2, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/3078-2/4198-сон)
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 10 сентябрь,
125-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 сентябрдаги 125-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС)
«Ягона счётлар режаси»
Мазкур Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси» (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ бюджет ҳисобини норматив тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади.
I БЎЛИМ. БЮДЖЕТ ҲИСОБИДА ЯГОНА СЧЁТЛАР РЕЖАСИНИ ҚЎЛЛАШ СОҲАСИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Стандарт ғазначилик бўлинмалари, молия органлари, давлат ва бошқа мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлари, барча бюджет ташкилотларига татбиқ этилади.
2. Ушбу Стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
актив счёт (А) — бу активларни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда иқтисодий ресурсларнинг қолдиғи ва кўпайиши счётнинг дебетида, камайиши эса кредитида акс эттирилади;
аналитик счёт — бюджет ҳисоби объектлари ҳақидаги батафсил ҳисоб ахборотини шакллантирувчи счёт. Бюджет ташкилотлари ягона счётлар режасига қўшимча аналитик счётлардан фойдаланиши мумкин;

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling