Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Download 2 Mb.
bet14/88
Sana07.05.2023
Hajmi2 Mb.
#1441115
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   88
Bog'liq
3078 20.10.2018

Олдинги таҳрирга қаранг.
Маблағлар кирим қилинганда 102 418 «Грантлар, инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари бўйича ажратилган маблағлар» субсчёти дебетланади ва 520 490 «Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари» субсчётлари кредитланади.
(69-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Маблағлардан харажатлар амалга оширилганда тегишли ҳисоб-китобларни акс эттирувчи субсчётлар дебетланади.
70. 102 419 «Кредитлар» субсчётида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига асосан бюджет ташкилотларига ажратилган кредит маблағлари ҳисоби юритилади.
Маблағлар кирим қилинганда 102 419 «Кредитлар» субсчёти дебетланади ва 341 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» ёки 421 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблар бўйича узоқ муддатли кредитор қарзлари» субсчёти кредитланади.
Маблағлардан харажатлар амалга оширилганда тегишли ҳисоб-китобларни акс эттирувчи субсчётлар дебетланади.
Кредит маблағларининг аналитик ҳисоби ҳар бир олинган кредит линиялари бўйича алоҳида юритилади.
71. 104 000 «Бюджет ташкилотларининг бошқа ҳисобрақамлардаги маблағлари» счётининг тегишли субсчётларида ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджет ташкилотларининг бошқа ҳисобрақамлардаги бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби юритилади.
72. 104 100 «Бюджет ташкилотларининг бошқа ҳисобрақамлардаги бюджет бўйича маблағлари» счётининг тегишли субсчётларида бюджет ташкилотлари томонидан бюджетдан молиялаштириш мақсадига мувофиқ ҳолда хизмат кўрсатувчи банкларда очилган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги тасдиқланган харажатлар сметасига асосан молиялаштириб берилган пул маблағларининг ҳаракати ва ҳолати ҳисобга олинади.
104 100 «Бюджет ташкилотларининг бошқа ҳисобрақамлардаги бюджет бўйича маблағлари» счётининг тегишли субсчётларининг дебетига молиялаштирилган маблағлар суммалари ва касса харажатларини қайта тиклаш учун келиб тушган суммалар, кредитига эса тегишли мақсадлар учун сарфланган бюджет маблағлари ва қайтариб олинган маблағлар суммаси ёзилади.
Тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ молиялаштириб берилган маблағлар бюджет маблағларини олувчилар томонидан 104 110 «Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» ва 104 120 «Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» субсчётларнинг дебетига ҳамда 503 000 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчётининг кредитига ёзилади. Хизмат кўрсатувчи банкда очилган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларга касса харажатларини тиклаш учун тушган маблағлар 104 110 «Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» ва 104 120 «Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» субсчётларнинг дебетига ва касса, ҳисоб-китоб, ҳисобдор шахслар ҳамда бошқаларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётларнинг кредитига ёзилади. Банкдан олинган ёки ҳисобварақлардан тўлов ҳужжатларига асосан тўланган маблағлар суммаси 104 110 «Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» ва 104 120 «Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» субсчётларнинг кредитига ва касса, ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетига ёзилади.
73. 104 110 «Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» субсчётида ғазна ижросига ўтилмаган айрим ташкилотларнинг марказий аппаратини сақлаш учун тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ сарфланадиган маблағларнинг ҳаракати ҳисобга олинади.
74. 104 120 «Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» субсчётида бош маблағ тақсимловчилар томонидан қарамоғидаги муассасаларга ўтказиш учун ва марказлаштирилган тадбирларга сарфлаш учун мўлжалланган маблағлар, шунингдек капитал қўйилмалар ва бошқа тадбирларни маблағ билан таъминлаш учун (капитал қўйилмаларнинг ҳисоби харажатлар сметасининг ижроси билан ягона балансда юритилган ҳолларда) ажратилган маблағлар ҳаракати ҳисобга олинади. Қуйи маблағ тақсимловчилар томонидан бу субсчётда улар ихтиёрига очилган ва муассасаларни сақлаш учун, шунингдек қарамоғидаги муассасаларга ўтказиш учун молиялаштирилган маблағлар ҳисобга олинади.
75. 104 400 «Бюджет ташкилотларининг бошқа ҳисобрақамлардаги бюджетдан ташқари маблағлари» счётида ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджет ташкилотларининг:
тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан тушган маблағлари;
ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлари;
бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
бошқа бюджетдан ташқари маблағлари;
вақтинча ихтиёрида бўладиган, шу жумладан бюджетга ўтказилиши лозим бўлган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун молиялаштирилган маблағлар;
тақсимланадиган маблағлар ҳамда бошқа кирим қилинган бюджетдан ташқари маблағларнинг ҳисоби олиб борилади.
76. 104 410 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан тушган маблағлар» субсчётида ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджет ташкилотларининг ҳисобварақларига кирим қилинган таълим муассасаларидаги болаларнинг ота-оналари томонидан тўланадиган бадаллари, шунингдек овқатланганлиги учун ходимлардан тушган маблағлари ҳисобга олинади.
Маблағларни ота-оналардан кирим қилиниши 104 410 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан тушган маблағлар» субсчётининг дебетида ва 341 400 «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» субсчётининг кредитида, белгиланган мақсадларга харажати эса ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетида ва 104 410 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан тушган маблағлар» субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
77. 104 420 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушумлар» субсчётида ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджет ташкилотлари томонидан ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобга олинади.
Ўқитишнинг тўлов контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобда 104 420 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушумлар» субсчётнинг дебетида ва 153 600 «Бюджет ташкилотларининг талабалар билан бошқа дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Мазкур маблағларнинг ишлатилиши ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетига ва 104 420 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушумлар» субсчётининг кредитига ёзилади.
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган пул маблағларининг аналитик ҳисоби талабаларнинг курслари (босқичлари), факультетлар (деканатлар, ўқиш йўналишлари), гуруҳлар, шунингдек талабалар (фамилияси, исми, отасининг исми) бўйича алоҳида ҳолда юритилади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling