Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


III БЎЛИМ. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ БЮДЖЕТ ҲИСОБИДА ЯГОНА СЧЁТЛАР РЕЖАСИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


Download 2 Mb.
bet11/88
Sana07.05.2023
Hajmi2 Mb.
#1441115
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   88
Bog'liq
3078 20.10.2018

III БЎЛИМ. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ БЮДЖЕТ ҲИСОБИДА ЯГОНА СЧЁТЛАР РЕЖАСИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ
1-боб. Жорий активлар
1-§. Пул маблағлари
51. Мазкур параграфнинг счётлари ва тегишли субсчётларида бюджет ташкилотларининг:
Миллий ва хорижий валютадаги бюджетдан ташқари пул маблағлари;
бошқа ҳисобрақамларидаги миллий ва хорижий валютадаги бюджет ҳамда бюджетдан ташқари пул маблағлари;
миллий ва хорижий валютадаги нақд пул маблағлари;
бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан нақд пул маблағлари олиш учун транзит ҳисобварақларидаги пул маблағлари;
конвертация учун махсус ҳисоб рақамга (блок-счётга) ўтказиб берилган пул маблағлари;
йўлдаги бошқа пул маблағлари;
аккредитивлар;
пул эквивалентлари;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан қисқа муддатли ички ва ташқи депозит маблағлари бўйича дебитор қарзлари;
бюджет ташкилотларининг турли дебитор қарзлари, шу жумладан бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлар;
товар-моддий захиралар ва уларга харажатлар;
товарларга (ишларга, хизматларга) харажатлар ҳисоби юритилади.
52. Мазкур параграфда келтирилган тегишли счёт ва субсчётларда чет эл валютасидаги пул маблағлари ва уларга тегишли операциялар миллий валютада — сўмда, чет эл валютасини операция амалга оширилган санадаги (тегишли банк кўчирмаси ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган санадаги) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаш орқали ҳисобга олинади.
53. Бюджет ташкилотлари бюджетдан ташқари маблағларини 102 400 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари» счётининг тегишли субсчётларида ҳисобини юритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. 102 401 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси» субсчётида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича даромадлар, тушумлари ва ушбу субсчётлардан амалга ошириладиган харажатлар ҳисоби юритилади.
(54-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Юқоридаги маблағларнинг келиб тушиши 102 401 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси» субсчётининг дебетида ва 111 900 «Йўлдаги бошқа маблағлар», 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари», 503 000 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчётлари, шунингдек 102 414 «Тақсимланадиган маблағлар» субсчёти ҳамда бошқа счётларнинг тегишли субсчётларининг кредитига ёзилади.
Маблағларнинг сарфланиши 102 401 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси» субсчётининг кредитида ва ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетида акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. 102 402 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси» субсчётида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича даромадлар, тушумлари ва ушбу субсчётлардан амалга ошириладиган харажатлар ҳисоби юритилади.
(55-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Юқоридаги маблағларнинг келиб тушиши 102 402 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси» субсчётининг дебетида ва 111 900 «Йўлдаги бошқа маблағлар», 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари», 503 000 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчётлари, шунингдек 102 414 «Тақсимланадиган маблағлар» субсчёти ҳамда бошқа счётларнинг тегишли субсчётларининг кредитига ёзилади.
Маблағларнинг сарфланиши 102 402 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси» субсчётининг кредитида ҳамда ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетида акс эттирилади.
56. 102 403 «Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағларидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар» субсчётида бюджет ташкилотларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар бўйича харажатларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар ҳамда уларнинг сарфланиши ҳисобга олинади.
Ушбу маблағларнинг келиб тушиши 102 403 «Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағларидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар» субсчётининг дебетида ва 152 400 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси билан дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади, харажати эса 102 403 «Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағларидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар» субсчётининг кредитида ва 111 300 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан нақд пул олиш учун транзит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар» ёки 343 200 «Бюджет ташкилотларининг ходимлар билан ижтимоий нафақалар бўйича кредитор қарзлари» субсчётлар дебетида акс эттирилади.
57. 102 404 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга ўтказилиши лозим бўлган (ўтган йилнинг дебитор қарздорлигини, камомадларни, текширув натижасига кўра аниқланган ўзлаштиришларни) маблағлари» субсчётида ташкилотнинг ихтиёрига вақтинчалик тушган ва бюджетга ўтказилиши лозим бўлган маблағлар ҳисобга олинади.
Ташкилотнинг ихтиёрига вақтинчалик тушган ва бюджетга ўтказилиши лозим бўлган суммалар 102 404 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга ўтказилиши лозим бўлган (ўтган йилнинг дебитор қарздорлигини, камомадларни, текширув натижасига кўра аниқланган ўзлаштиришларни) маблағлари» субсчётининг дебетида ва 146 000 «Ўтган йилги дебиторлик қарздорликлар, камомадлар, текширув натижасига кўра тўловлар бўйича даромадларнинг дебитор қарздорликлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Ушбу маблағлар бюджетга ўтказилганда 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг дебетида, 102 404 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга ўтказилиши лозим бўлган (ўтган йилнинг дебитор қарздорлигини, камомадларни, текширув натижасига кўра аниқланган ўзлаштиришларни) маблағлари» субсчётининг эса кредитида акс эттирилади.
58. 102 405 «Мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар» субсчётида бюджет ташкилотларининг ҳисобварақларига кирим қилинган мактабгача таълим муассасаларидаги болаларнинг ота-оналари томонидан тўланадиган бадаллари ҳисобга олинади.
Маблағларни ота-оналардан кирим қилиниши 102 405 «Мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар» субсчётининг дебетида ва 341 400 «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» субсчётининг кредитида, белгиланган мақсадларга харажати эса ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетида ва 102 405 «Мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар» субсчётининг кредитида акс эттирилади.
59. 102 406 «Мактабдан ташқари муассасаларда болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар» субсчётида бюджет ташкилотларининг ҳисобварақларига кирим қилинган мактабдан ташқари таълим муассасаларидаги болаларнинг ота-оналари томонидан тўланадиган бадаллари ҳисобга олинади.
Маблағларни ота-оналардан кирим қилиниши 102 406 «Мактабдан ташқари муассасаларда болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар» субсчётининг дебетида ва 341 400 «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» субсчётининг кредитида, белгиланган мақсадларга харажати ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетида ва 102 406 «Мактабдан ташқари муассасаларда болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар» субсчётининг кредитида акс эттирилади.
60. 102 407 «Иш жойида овқат билан таъминланганлиги учун ходимлар билан ҳисоб-китоблардан тушумлар» субсчётида бюджет ташкилотларининг ҳисобварақларига ишлаётган жойида овқатланганлиги учун ходимлардан тушган маблағлари ҳисобга олинади.
Маблағларни овқатланганлиги учун ходимлардан кирим қилиниши 102 407 «Иш жойида овқат билан таъминланганлиги учун ходимлар билан ҳисоб-китоблардан тушумлар» субсчётининг дебетида ва 151 400 «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида, белгиланган мақсадларга харажати эса ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетида ва 102 407 «Иш жойида овқат билан таъминланганлиги учун ходимлар билан ҳисоб-китоблардан тушумлар» субсчётининг кредитида акс эттирилади.
61. 102 408 «Мактаб-интернатлар ва лицейларда болаларнинг таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар» субсчётида бюджет ташкилотларининг ҳисобварақларига кирим қилинган мактаб-интернатлар ва лицейлардаги болаларнинг ота-оналари томонидан тўланадиган бадаллари ҳисобга олинади.
Маблағларни ота-оналардан кирим қилиниши 102 408 «Мактаб-интернатлар ва лицейларда болаларнинг таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар» субсчётининг дебетида ва 341 400 «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» субсчётининг кредитида, белгиланган мақсадларга харажати эса ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетида ва 102 408 «Мактаб-интернатлар ва лицейларда болаларнинг таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар» субсчётининг кредитида акс эттирилади.
62. 102 409 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушумлар» субсчётида бюджет ташкилотлари томонидан ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушумлар ҳисобга олинади.
Ўқитишнинг тўлов контракт шаклидан тушумлар ҳисобда 102 409 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушумлар» субсчётнинг дебетида ва 153 600 «Бюджет ташкилотларининг талабалар билан бошқа дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Мазкур маблағларнинг ишлатилиши ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетига ва 102 409 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушумлар» субсчётининг кредитига ёзилади.
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган пул маблағларининг аналитик ҳисоби талабаларнинг курслари (босқичлари), факультетлар (деканатлар, ўқиш йўналишлари), гуруҳлар, шунингдек талабалар (фамилияси, исми, отасининг исми) бўйича алоҳида ҳолда юритилади.
63. 102 410 «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ажратмалар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари» субсчётида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ажратмалар, шунингдек турли хил жарималар ва пенялар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобга олинади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ажратмалар, шунингдек турли хил жарималар ва пенялар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларининг кирими 102 410 «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ажратмалар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари» субсчётининг дебетига ҳамда:
маблағлар тўлиқ миқдорда бюджет ташкилотининг ихтиёрида қолдирилганда ва бошқа бюджет ташкилотларига тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётининг кредитига;
маблағлар бошқа бюджет ташкилотлари ўртасида тақсимланиши назарда тутилган бўлиб, бюджет ташкилоти томонидан ўз ихтиёрида қолдирилган миқдори 102 414 «Тақсимланадиган маблағлар» субсчётининг кредитига;
маблағлар бошқа бюджет ташкилотлари ўртасида тақсимланиб, бюджет ташкилотига белгиланган нормативлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоб орқали ўтказиб берилган миқдори 154 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан дебитор қарзлари» субсчётининг кредитига ёзилади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ажратмалар, шунингдек турли хил жарималар ва пенялар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича даромадлар ҳисобланганда 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчёти дебетланади ва 520 430 «Ажратмалар ҳисобига шаклланадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича ҳисобланган даромадлар» субсчёти кредитланади.
64. 102 411 «Умумтаълим муассасаларида дарсликлар ижараси тўлови» субсчётида умумтаълим муассасаларидаги дарсликлар ижараси тўловидан тушган маблағлар ва уларнинг ҳаракати ҳисоби юритилади.
Умумтаълим муассасаларидаги дарсликлар ижараси тўловини ҳисобланганда иши 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчёти дебетланади ва 345 000 «Бюджет ташкилотининг ихтиёрида вақтинча бўладиган маблағлар бўйича кредитор қарзлари» субсчёти кредитланади. Мазкур ижара тўлови бюджет ташкилоти тушганда 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчёти кредитланади ва 102 411 «Умумтаълим муассасаларида дарсликлар ижараси тўлови» субсчёти дебетланади.
Умумтаълим муассасалари томонидан ундирилган ижара тўловлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасига ўтказиб берилганда 345 000 «Бюджет ташкилотининг ихтиёрида вақтинча бўладиган маблағлар бўйича кредитор қарзлари» субсчёти дебетланади ва 102 411 «Умумтаълим муассасаларида дарсликлар ижараси тўлови» субсчёти кредитланади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling