Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


балансдан ташқари счётлар (БТC)


Download 2 Mb.
bet2/88
Sana07.05.2023
Hajmi2 Mb.
#1441115
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88
Bog'liq
3078 20.10.2018

балансдан ташқари счётлар (БТC) — бу бюджет ташкилотига қарашли бўлмаган, лекин унинг вақтинчалик тасарруфида бўлган, активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, шартли ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳақидаги ахборотларни умумлаштиришга мўлжалланган счётлар. Бу счётлар бошқа счётлар билан ўзаро боғланмайди ва бюджет ташкилотининг ҳисоботларида акс эттирилмайди;
даромадлар бўйича дебиторлик — бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларига даромадларни ҳисобланиши асосида юзага келадиган дебиторлик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
даромадлар тушуми — бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа даромадлар сифатида ўтказилган пул маблағлари;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
ички ҳисоб-китоб марказлари — ўзида ғазначилик бўлинмаларининг тегишли филиаллари маблағларини ҳисобини юритувчи, ғазначилик бўлинмаларининг бир филиалини ичида ҳамда филиаллари ўртасида тўловларни амалга оширилишини таъминловчи ахборот тизими;
касса методи — бухгалтерия ҳисобида барча операциялар, даромадлар, харажатлар ва бошқа ҳодисалар, улар учун пул ва унинг эквивалентлари қабул қилинганида ёки тўланганида қайд этиладиган бухгалтерия ҳисоби методи;
контр-актив счёт (КА) — актив счётнинг сальдосидан чегириладиган молиявий ҳисоботда активнинг соф қийматини акс эттирувчи счёт;
контр-пассив счёт (КП) — пассив счётнинг сальдосидан чегириладиган молиявий ҳисоботда мажбурият ёки сармоянинг соф қийматини акс эттирувчи счёт;
пассив счёт (П) — бу мажбурият ва сармояни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда мажбурият ва сармоянинг қолдиғи ва кўпайиши счётнинг кредити бўйича, камайиши эса дебетида акс эттирилади;
синтетик счёт — бюджет ҳисоби объектлари ҳақидаги маълумотларни муайян иқтисодий белгилари бўйича умумлаштирилган ахборотни шакллантирувчи счёт;

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling