Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
-§. Ҳисобланган харажатлар (молиявий мажбурият)
Download 2 Mb.
|
3078 20.10.2018
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8-§. Молиявий натижалар
7-§. Ҳисобланган харажатлар (молиявий мажбурият)
47. 800 000 «Ҳисобланган харажатлар (молиявий мажбурият)» счётининг тегишли субсчётлари бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ғазначиликда миллий валютадаги депозит шахсий ҳисобварағи маблағлари бўйича, бюджет ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ижтимоий нафақаларни тўлаш учун маблағлари ҳисобидан ҳамда бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг бюджетга ўтказилиши лозим бўлган (ўтган йилнинг дебитор қарздорлигини, камомадларни, текширув натижасига кўра аниқланган ўзлаштиришларни) маблағлари бўйича ҳисобланган харажатлари ўз ичига олади. 800 000 «Ҳисобланган харажатлар (молиявий мажбурият)» счётининг субсчётлари мазкур Стандартнинг 12-бандига мувофиқ 13 та рақамда юритилади. 8-§. Молиявий натижалар 48. 920 000 «Курс фарқи бўйича фойда ёки зарарлар» счётининг тегишли субсчётларида ғазначилик томонидан қамраб олинган валюта счётларининг, давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларининг бошқа (банк) ҳисобрақамлардаги хорижий валютадаги пул маблағларининг курс фарқи бўйича ҳисобланган зарар ва фойдаларини акс эттиради. 49. 990 000 «Бюджет ижросининг молиявий натижалари» счётининг тегишли субсчётларида бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг ғазначиликдаги депозит маблағлари, бюджет ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан ижтимоий нафақаларни тўлаш учун ўтказиб берган пул маблағлари ҳамда ўтган йилги дебиторлик қарздорликлар, камомадлар, текширув натижасига кўра тўловлар бўйича молиявий натижаларининг ҳисоби юритилади. 50. Бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича харажатларининг молиявий натижалари таркибидан ушбу бюджетдан ташқари маблағларга давлат бюджети маблағларидан йўналтирилган қисмининг тегишли молиявий натижаларини давлат бюджети маблағлари бўйича харажатларнинг молиявий натижаларига ўтказиш бюджет ташкилотлари томонидан молия йилининг қўшимча даври якунига қадар UzASBO ДМ да тақдим этиладиган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling