Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Download 2 Mb.
bet13/88
Sana07.05.2023
Hajmi2 Mb.
#1441115
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   88
Bog'liq
3078 20.10.2018

Олдинги таҳрирга қаранг.
реализация натижасида олинган фойда бўйича 520 490 «Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари» субсчёти дебетланади ва 520 310 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлари» ёки 520 320 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари» субсчётлари кредитланади;
(66-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
бюджет ташкилотларининг эскирган ва кераксиз моддий қимматликларини ҳамда номоддий активларни сотишдан тушумлар ҳисобидан бюджет ташкилоти ихтиёрида қолдириладиган маблағлар бўйича 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчёти дебетланади ва 520 310 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлари» ёки 520 320 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари» субсчётлари кердитланади.
Бюджет ташкилотлари томонидан маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) реализацияси жараёнида қўшилган қиймат солиғи тўловини амалга оширса қуйидаги ўтказмаларни амалга оширади:
бошқа маҳсулот етказиб берувчи ёки хизмат кўрсатувчилардан маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) қўшилган қиймат солиғи билан сотиб олинганда маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) қўшилган қиймат солиғисиз кирим қилинади ҳамда қўшилган қиймат солиғи суммасига 152 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан дебитор қарзлари» субсчёти дебетланади ва 151 000 «Бюджет ташкилотларининг турли ҳисоб-китоблари бўйича дебитор қарзлари» счётининг тегишли субсчётлари кредитланади;
реализацияси жараёнида қўшилган қиймат солиғи ҳисобланганда 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчётини дебетланади ва 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётини кредитланади. Бунда қўшилган қиймат солиғи бўйича 151 000 «Бюджет ташкилотларининг турли ҳисоб-китоблари бўйича дебитор қарзлари» субсчётидаги дебиторлик 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётига ҳисобдан чиқарилади.
Аналитик ҳисоб реализация қилинган маҳсулотлар турлари бўйича алоҳида ҳолда юритилади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ажратмалар, шунингдек турли хил жарималар ва пенялар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари белгиланган нормативлар асосида бюджет ташкилотлари ўртасида тақсимланса, маблағлар кирими 102 414 «Тақсимланадиган маблағлар» субсчётининг дебетида ҳамда 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ажратмалар, шунингдек турли хил жарималар ва пенялар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича даромадлар ҳисоби бирламчи маблағлар тушумини ҳисобга олувчи бюджет ташкилотида юритилади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ажратмалар, шунингдек турли хил жарималар ва пенялар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари белгиланган нормативлар асосида бюджет ташкилотлари ўртасида тақсимлиши 630 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблари» субсчётида акс эттирилади.
67. 102 415 «Бошқа таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар» субсчётида ташкилотларнинг ҳисобварақларига кирим қилинган таълим муассасаларидаги болаларнинг ота-оналари томонидан тўланадиган бадаллари ҳисобга олинади.
Маблағларни ота-оналардан кирим қилиниши 102 415 «Бошқа таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар» субсчётининг дебетида ва 341 400 «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» субсчётининг кредитида, белгиланган мақсадларга харажати ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетида ва 102 415 «Бошқа таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар» субсчётининг кредитида акс эттирилади.
68. 102 416 «Бошқа депозитлар» субсчётида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига асосан жорий молия йилида ижроси якунланмаган ҳамда кейинги молия йилида ижро этилиши назарда тутилган бюджет маблағлари бўйича депозитлар ҳисоби юритилади.
Маблағлар кирим қилинганда 102 416 «Бошқа депозитлар» субсчёти дебетланади ва 503 000 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчётлари кредитланади.
Маблағлардан харажатлар амалга оширилганда тегишли ҳисоб-китобларни акс эттирувчи субсчётлар дебетланади.
69. 102 418 «Грантлар, инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари бўйича ажратилган маблағлар» субсчётида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига асосан бюджет ташкилотларига ажратилган грант, инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари бўйича берилган маблағлар ҳисоби юритилади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling