Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Download 2 Mb.
bet21/88
Sana07.05.2023
Hajmi2 Mb.
#1441115
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   88
Bog'liq
3078 20.10.2018

Олдинги таҳрирга қаранг.
137. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ва агарда товар-моддий захиралар бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилинган бўлса ёки харид қилинган манбасини аниқлашнинг имкони бўлмаса, айбдор шахсдан ундириладиган сумма қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли бюджет даромадига ўтказиб берилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
(137-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
кам чиққан товар-моддий захираларнинг қийматини ҳисобдан чиқарилиши товар-моддий захираларни ҳисобга олувчи субсчётларнинг кредитида ва ушбу товар-моддий захираларнинг кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида;
айбдор шахсдан ундириладиган сумманинг бюджет даромадларига ҳисобланиши 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг кредитида;
айбдор шахс томонидан камомад суммасининг тўланиши тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётларнинг дебетида ва 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида;
маблағларни бюджет даромадига ўтказиб берилиши 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётларнинг кредитида акс эттирилади.
138. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолда (агарда товар-моддий захиралар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харид қилинган бўлса), айбдор шахсдан ундириладиган сумма ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварағига кирим қилинади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
кам чиққан товар-моддий захираларнинг қийматини ҳисобдан чиқарилиши товар-моддий захираларни ҳисобга олувчи субсчётларнинг кредитида ва 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида акс эттирилади. Агарда мазкур товар-моддий захираларнинг қиймати ва моддий жавобгар шахс ҳисобига олиб борилган сумма ўртасида фарқ мавжуд бўлса, ушбу фарқ сумма 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида (ёки кредитида) ва 520 490 «Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари» (ёки товар-моддий захираларнинг сотиб олиниш манбасидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида) акс эттирилади;
(138-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
айбдор шахс томонидан камомад суммасининг тўланиши тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётларнинг дебетида ва 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling