Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Download 2 Mb.
bet24/88
Sana07.05.2023
Hajmi2 Mb.
#1441115
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   88
Bog'liq
3078 20.10.2018

Олдинги таҳрирга қаранг.
Асосий воситаларнинг тугатилиши муносабати билан кейинчалик фойдаланишга яроқли бўлган товар-моддий захираларни кирим қилиниши товар-моддий захираларнинг ҳисобга олувчи субсчётларнинг дебетида ва товар-моддий захиралар суммасини мазкур асосий воситанинг қолдиқ қиймати доирасида 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётларининг тегишли субсчётларининг кредитида (уни кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда), қолдиқ қийматидан ошган сумма 520 490 «Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари» субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
(157-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
158. Ташкилотларда асосий воситаларнинг сотилиши ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:
1) бино ва иншоотлар (чет элда жойлашганларидан ташқари):
асосий воситаларнинг дастлабки (тикланиш) қийматини ҳисобдан чиқарилиши 221 000 «Асосий воситалар» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида, қолдиқ қийматининг ҳисобдан чиқарилиши асосий воситанинг кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларининг дебетига, ҳисобланган амортизация суммасининг ҳисобдан чиқарилиши 231 000 «Асосий воситалар амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида акс эттирилади;
2) қолган асосий воситалар (чет элда жойлашганларидан ташқари):
дастлабки (тикланиш) қийматининг ҳисобдан чиқарилиши 221 000 «Асосий воситалар» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида ва 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг дебетида, ҳисобланган амортизация суммасининг ҳисобдан чиқарилиши 231 000 «Асосий воситалар амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида ва 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг кредитида акс эттирилади;
асосий воситаларнинг сотиш қиймати 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг кредитида, бир вақтнинг ўзида тегишли бюджет даромадига ҳисобланган сумма 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг дебетида ва 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади;
пул маблағларининг келиб тушиши 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида ва 102 414 «Тақсимланадиган маблағлар» субсчётининг дебетида, бюджетга ҳисобланган суммаларнинг ўтказиб берилиши 102 414 «Тақсимланадиган маблағлар» субсчётининг кредитида ва 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг дебетида акс эттирилади;
асосий воситаларнинг сотилишидан тушган тушумлар ҳисобидан бюджет ташкилоти ихтиёрида қолдириладиган маблағлар 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг дебетида ва 520 310 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлари» ёки 520 320 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари» субсчётларининг кредитида акс эттирилади.
3) чет элда жойлашган ташкилотларнинг асосий воситалари:
дастлабки (тикланиш) қийматининг ҳисобдан чиқарилиши 221 000 «Асосий воситалар» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида ва 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг дебетида, ҳисобланган амортизация суммасининг ҳисобдан чиқарилиши 231 000 «Асосий воситалар амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида ва 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг кредитида акс эттирилади;
асосий воситаларнинг сотиш қиймати 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг кредитида акс эттирилади;
пул маблағларининг келиб тушиши 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида ва 107 000 «Бюджет ташкилотларининг бошқа ҳисобрақамлардаги хорижий валютадаги пул маблағлари» субсчётининг дебетида акс эттирилади;
асосий воситаларнинг сотилишидан тушган тушумлар ҳисобидан бюджет ташкилоти ихтиёрида қолдириладиган маблағлар 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг дебетида ва 520 310 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлари» ёки 520 320 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари» субсчётларининг кредитида акс эттирилади.
159. Бюджет ташкилотлар томонидан асосий воситалар беғараз берилганда унинг дастлабки (тикланиш) қийматининг ҳисобдан чиқарилиши 221 000 «Асосий воситалар» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида, қолдиқ қийматининг ҳисобдан чиқарилиши 902 100 «Беғараз (бепул) олинган ёки берилган асосий воситалар, қийматликлар ва номоддий активлар» субсчётларнинг дебетида, ҳисобланган амортизация суммасининг ҳисобдан чиқарилиши 231 000 «Асосий воситаларнинг амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида акс эттирилади.
160. Инвентаризация жараёнида аниқланган ҳисобга олинмаган асосий воситалар, ортиқча чиқиш аниқланган санадаги айнан шунга ўхшаш асосий воситаларнинг бозор қиймати бўйича уларнинг ҳақиқий аҳволини ҳисобга олган ҳолда баҳоланади (ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар кейинчалик аниқланади), белгиланган тартибда ташкилот ҳисобига қабул қилинади ҳамда бухгалтерия ҳисобида 221 000 «Асосий воситалар» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида ва 903 000 «Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар» субсчётининг кредитида акс эттирилади.
161. Инвентаризация натижасида аниқланган камомаднинг аниқ айбдори топилмаган ёки моддий-жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бўлмаган ҳолларда кам чиққан асосий воситаларни ҳисобдан чиқарилишидан кўрилган зарар ташкилот ҳисобига олиб борилади ва бухгалтерия ҳисобида унинг дастлабки (тикланиш) қийматини ҳисобдан чиқарилиши 221 000 «Асосий воситалар» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида, қолдиқ қийматининг ҳисобдан чиқарилиши кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларнинг дебетида, ҳисобланган амортизация суммасининг ҳисобдан чиқарилиши 231 000 «Асосий воситаларнинг амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида акс эттирилади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling