Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Download 2 Mb.
bet27/88
Sana07.05.2023
Hajmi2 Mb.
#1441115
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   88
Bog'liq
3078 20.10.2018

Олдинги таҳрирга қаранг.
Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни қайтариб беришдан ҳосил бўладиган қўшимча дебиторлик (томонлар келишувига асосан) 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётининг дебетига ҳамда 520 490 «Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари» субсчётининг кредитига, аксинча, зарар миқдори 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларининг дебетига ва 221 000 «Асосий воситалар» счётининг тегишли субсчётининг кредитига ёзилади.
(174-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
175. Қайта баҳолаш натижасида асосий воситалар қийматининг ошиши 221 000 «Асосий воситалар» счётнинг тегишли субсчётларининг дебетида, ҳисобланган эскириш суммасининг ошиши 231 000 «Асосий воситаларнинг амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида ва молиявий натижаларнинг ошиши 909 000 «Асосий воситалар, қийматликлар ва номоддий активларни қайта баҳолаш» субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
176. Қайта баҳолаш натижасида асосий воситалар қийматининг камайиши 221 000 «Асосий воситалар» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида, ҳисобланган амортизация суммасининг камайиши 231 000 «Асосий воситаларнинг амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида ва молиявий натижаларнинг камайиши эса 909 000 «Асосий воситалар, қийматликлар ва номоддий активларни қайта баҳолаш» субсчётнинг дебетида акс эттирилади.
177. Барча турдаги асосий воситалар бўйича аналитик ҳисоб асосий воситаларнинг турлари ва алоҳида инвентар объектлари бўйича юритилади.
178. 216 000 «Бюджет ташкилотлари томонидан ходимларга берилган ссудалар» субсчётида бюджет ташкилоти томонидан белгиланган тартибда ходимларга берилган ссуда маблағлари ҳисоби юритилади.
179. 222 000 «Қийматликлар» субсчёти ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш мақсадларида фойдаланилмайдиган, вақт ўтиши билан қийматини сақланадиган активлар ҳисоби юритилади. Қийматликларга қуйидагилар киритилади:
ишлаб чиқариш жараёнида материал сифатида ишлатилмайдиган олтин ва бошқа қимматбаҳо тошлар;
санъат асарлари сифати тан олинган расмлар, ҳайкалтарошлик асарлари ва бошқалар;
қимматбаҳо тошлар ва металлардан, коллекциялардан ва бошқа қимматбаҳо буюмлардан тайёрланган заргарлик буюмлари.
180. Қийматликлар қуйидагилар натижасида бюджет ташкилоти балансига киритилади:
бюджет ташкилотининг ўзи томонидан яратилган қийматликларни қабул қилиш;
олди-сотди шартномаси бўйича қийматликларни сотиб олиш;
қийматликларни беғараз келиб тушиши;
ортиқча (ҳисобга олинмаган) қийматликларни аниқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларга кўра.
(180-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
181. Сотиб олинган қийматликларнинг сотиб олиш нархи ҳисобда 242 100 «Қийматликларни харид (қабул) қилиш» субсчёти, етказиб бериш ва бошқа қўшимча харажатлари эса 242 200 «Қийматликларга бошқа капитал қўйилмалар» субсчётининг дебетига (ушбу харажатлар мазкур қийматликларнинг дастлабки қийматини оширади) ва амалга оширилган операциянинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда 341 000 «Бюджет ташкилотларининг турли ҳисоб-китоблари бўйича кредитор қарзлари» счётининг тегишли субсчётлари ҳамда бошқа счётларнинг тегишли субсчётларининг кредитига ёзилади. Қийматликларнинг дастлабки қиймати бўйича кирим қилиниши 222 000 «Қийматликлар» субсчётининг дебетига ва 242 000 «Қийматликларга капитал қўйилмалар» счётининг тегишли субсчётларининг кредитига ёзилади.
182. Юридик ва жисмоний шахслардан, шу жумладан бошқа бюджет ташкилотларидан беғараз олинган қийматликлар бухгалтерия ҳисобига кирим қилиш вақтида белгиланган тартибда аниқланган жорий бозор қиймати бўйича 242 100 «Қийматликларни харид (қабул) қилиш» субсчётининг дебетига ва 902 100 «Беғараз (бепул) олинган ёки берилган асосий воситалар, қийматликлар ва номоддий активлар» субсчётининг кредитига ёзилади. Ушбу қийматликлар бўйича етказиб бериш ёки бошқа харажатлар амалга оширилганда, ушбу харажатлар мазкур қийматликларнинг дастлабки қийматини оширади ва ҳисобда 242 200 «Қийматликларга бошқа капитал қўйилмалар» субсчётининг дебетига ва амалга оширилган операциянинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда 341 000 «Бюджет ташкилотларининг турли ҳисоб-китоблари бўйича кредитор қарзлари» счётининг тегишли счётларининг ҳамда бошқа счётларнинг тегишли субсчётларининг кредитига ёзилади. Асосий воситанинг дастлабки қиймати бўйича кирим қилиниши 222 000 «Қийматликлар» субсчётининг дебетига ва 242 000 «Қийматликларга капитал қўйилмалар» счётининг тегишли субсчётларининг кредитига ёзилади.
183. Бюджет ташкилотларининг ўзи томонидан яратилган (ишлаб чиқилган) қийматликларнинг бошланғич қиймати ушбу қийматликларни ишлаб чиқаришга сарфланган ҳақиқий харажатлар суммаси сифатида аниқланади. Амалга оширилган харажатлар ҳисобда 242 200 «Қийматликларга бошқа капитал қўйилмалар» субсчётининг дебетига ва амалга оширилган операциянинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда тегишли субсчётларнинг кредитига ёзилади. Қийматликларнинг дастлабки қиймати бўйича кирим қилиниши 222 000 «Қийматликлар» субсчётининг дебетига ва 242 200 «Қийматликларга бошқа капитал қўйилмалар» субсчётининг кредитига ёзилади.
184. Қийматликларнинг яроқсиз ҳолатга келиши ҳамда бошқа ҳолларда қийматликларнинг дастлабки (тикланиш) қийматини ҳисобдан чиқарилиши 222 000 «Қийматликлар» субсчётининг кредитига, дастлабки (тикланиш) қийматининг ҳисобдан чиқарилиши қийматликларнинг кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида ёзилади

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling