Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Download 2 Mb.
|
3078 20.10.2018
Олдинги таҳрирга қаранг.
242. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг инвентаризацияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. (242-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг кирим қилиниши 241 223 «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчётнинг дебетида ва 903 000 «Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Инвентаризация натижасида аниқланган камомаднинг аниқ айбдори топилмаган ёки моддий-жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бўлмаган ҳолларда, кам чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг ҳисобдан чиқарилишидан кўрилган зарар ташкилот ҳисобига олиб борилади ва бухгалтерия ҳисобида ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг қийматини ҳисобдан чиқарилиши 241 223 «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчётнинг кредитига ва ушбу ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг сотиб олиниш манбасидан келиб чиққан ҳолда, ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида акс эттирилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 243. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ва агарда ўрнатиладиган асбоб-ускуналар бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилинган бўлса ёки харид қилинган манбасини аниқлашнинг имкони бўлмаса, айбдор шахсдан ундириладиган сумма қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли бюджет даромадига ўтказиб берилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: (243-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) кам чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг қийматини ҳисобдан чиқарилиши 241 223 «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчётининг кредитида ва ушбу ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг сотиб олиниш манбасидан келиб чиққан ҳолда, ҳақиқий харажатларни ҳисобга 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида; айбдор шахсдан ундириладиган сумманинг бюджет даромадларига ҳисобланиши 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг кредитида; айбдор шахс томонидан камомад суммасининг тўланиши тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётларнинг дебетида ва 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида; маблағларни бюджет даромадига ўтказиб берилиши 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётларнинг кредитида акс эттирилади. 244. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолда (агарда ўрнатиладиган асбоб-ускуналар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харид қилинган бўлса), айбдор шахсдан ундириладиган сумма ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварағига кирим қилинади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: Олдинги таҳрирга қаранг. кам чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг қийматини ҳисобдан чиқарилиши 241 223 «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчётнинг кредитида ва 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида акс эттирилади. Агарда, мазкур ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг қиймати ва моддий жавобгар шахс ҳисобига олиб борилган сумма ўртасида фарқ мавжуд бўлса, ушбу фарқ сумма 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида (ёки кредитида) ва 520 490 «Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари» субсчётининг кредитида ёки ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг сотиб олиниш манбасидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида акс эттирилади; (244-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) айбдор шахс томонидан камомад суммасининг тўланиши тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётларнинг дебетида ва 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади. 245. Агарда ўрнатиладиган асбоб-ускуналар бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига сотиб олинган бўлса, айбдор шахсдан ундириладиган сумма ўрнатиладиган асбоб-ускуналар қийматидаги бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг улушига мос равишда тақсимланиб, маблағнинг тегишли қисми бюджет даромадига ўтказиб берилади, қолган қисми ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварағига кирим қилинади ва тўлиғича ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланади. 246. Агарда аниқланган камомад ўрнига моддий жавобгар шахснинг ташкилот ихтиёрига берган ўрнатиладиган асбоб-ускуналарининг қиймати камомад чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналар қийматига тенг ёки кам бўлса, ушбу ўрнатиладиган асбоб-ускуналар белгиланган тартибда бозор қийматида кирим қилинади, етишмайдиган қисми моддий жавобгар шахс томонидан пул маблағларини киритиш билан қопланади ва бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 247. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни қайта баҳолаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. (247-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) 248. Қайта баҳолаш натижасида ўрнатиладиган асбоб-ускуналар қийматининг ошиши 241 223 «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчётнинг дебетида ва молиявий натижаларнинг ошиши 909 000 «Асосий воситалар, қийматликлар ва номоддий активларни қайта баҳолаш» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Қайта баҳолаш натижасида ўрнатиладиган асбоб-ускуналар қийматининг камайиши 241 223 «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчётнинг кредитида ва молиявий натижаларнинг камайиши 909 000 «Асосий воситалар, қийматликлар ва номоддий активларни қайта баҳолаш» субсчётининг дебетида акс эттирилади. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling