Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Download 2 Mb.
|
3078 20.10.2018
3-боб. Жорий мажбуриятлар
1-§. Кредитор қарзлар 249. 340 000 «Бюджет ташкилотларининг кредитор қарзлари» счёти тегишли субсчётларга бўлинган ҳолда ҳисоби юритилади. 250. 341 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлари» субсчёти маҳсулот етказиб берувчилар билан етказиб берилган моддий ва номоддий қимматликлар, шунингдек капитал қўйилмалар ҳисобига харид қилинадиган қурилиш материаллари, конструкциялар ва деталлар, ўрнатиш учун жиҳозлар, етказиб берилган бошқа товар-моддий қимматликлар қиймати ва шу кабилар, пудратчилар билан уларга қурилиш ва монтаж учун берилган конструкциялар ва деталлар, бажарилган қурилиш-монтаж ишлари учун бюджет ташкилотларининг кредитор қарзлари ҳисоби олиб борилади. Маҳсулот етказиб берувчилардан омборга келиб тушган моддий қимматликлар суммасига моддий қимматликларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар дебетланади, бунда 341 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлари» субсчёти кредитланади. 151 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчётидаги дебеторликларни ҳисобдан чиқаришда ушбу субсчётдаги маблағлар кредитланади, 341 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлари» субсчёти эса дебетланади. Бунда 151 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчёти дебетланган ҳамда 161 600 «Қурилиш материаллари» субсчёти ва бошқа тегишли субсчётлар кредитланган ҳолда пудратчига қурилиш-монтаж ишлари учун берилган конструкция ва деталлар, қурилиш материалларининг суммалари ҳисобга олиниши лозим. Пудратчилар билан якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш жараёнида 341 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг дебетига бажарилган қурилиш-монтаж ва бошқа ишлар учун ўтказиладиган суммалар ёзилади. Бунда, 503 000 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчёти кредитланади. Пудратчиларнинг бажарган қурилиш-монтаж ишлари суммасига ёзувлар тегишли 241 100 «Бино ва иншоотларга капитал қўйилмалар» счётининг тегишли қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни акс эттирувчи субсчётларининг дебети ва 341 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг кредити бўйича ёзилади. 251. 341 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлари» субсчёти бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблардан юзага келадиган кредитор қарзлар ҳисобга олинади. Ушбу кредитор қарзлар келгуси ҳисоб-китобларда инобатга олинади. 252. 341 300 «Бюджет ташкилотларининг суғурта тўловлари бўйича ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» субсчёти бюджет ташкилотларининг суғурта бўйича тўловларга доир ҳисоб-китоблардаги кредитор қарзларни, жумладан иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун қўлланилади. Ушбу субсчётнинг кредит томонида ташкилотлар томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти суммаси ҳамда суғурта мажбуриятлари билан боғлиқ бошқа мажбуриятларни ҳисобланиши акс эттирилади, жумладан иш берувчининг (ташкилотнинг) фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти суммаси ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларнинг дебетида ва 341 300 «Бюджет ташкилотларининг суғурта тўловлари бўйича ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» субсчётнинг кредитида акс эттирилади. Шунингдек, суғурта мукофоти суммаси ҳақиқий харажатларга олиб борилганда, ушбу олдиндан ўтказиб берилган маблағлар 341 300 «Бюджет ташкилотларининг суғурта тўловлари бўйича ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» субсчётига дебиторлик сўндирилади. 253. 341 400 «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» субсчётида қуйидагилар бўйича: болаларни мактабгача таълим муассасаларида (болалар боғчаларида) сақланганлиги; болаларни мусиқа ва санъат мактабларида ўқитилганлиги; тарбияланувчиларни мактаб-интернатларда ва бошқа таълим муассасаларида сақланганлиги учун ота-оналар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар ҳисоби юритилади. Ота-оналардан томонидан тўланган маблағларга 341 400 «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» субсчёт кредитланади ва 102 405 «Мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар», 102 406 «Мактабдан ташқари муассасаларда болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар», 102 408 «Мактаб-интернатлар ва лицейларда болаларнинг таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар», 102 415 «Бошқа таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўловлар» тегишли субсчётлари дебетланади. Бунда тўловлар нақд пулда бюджет ташкилотининг кассасига амалга оширилганда тегишли касса билан боғлиқ ўтказмалар берилади. Тўловлар ҳисобланганда эса 341 400 «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» субсчётнинг дебетида ва 520 100 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобланган даромадлар» счётнинг тегишли субсчётларининг кредитида акс эттирилади. Болалар мактабгача таълим муассасасидан чиқариб олинган тақдирда олдиндан тўланган сумма ота-оналарга қайтарилганда 341 400 «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» субсчётнинг дебетига ва пул маблағларини акс эттирувчи субсчётлар кредитига ёзилади. Бир вақтнинг ўзида ҳисобланган тўловлар фарқ суммасига сторно ўтказмаси берилади. Аналитик ҳисоб ҳар бир тарбияланувчи бўйича алоҳида юритилади. 254. 341 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» субсчётида бюджет ташкилотларининг юқорида келтирилмаган ва моддий қийматликлардан ташқари барча ҳоллардаги кредитор қарзлари бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби олиб борилади. Шунингдек, ушбу субсчётда штатда турмаган таркибга (композиторларга, артистларга, муаллифларга) шартнома бўйича бажарган ишлари ва чиқимлари учун, телевизор ва радио-эшиттиришларда бир марта чиқиш учун қилинган буюртмаларга бериладиган қалам ҳақи суммалари бўйича ҳисоб-китоблар, бюджет ташкилотига хизмат кўрсатувчилардан кредитор қарзлар ҳисобга олинади. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling