Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Download 2 Mb.
bet39/88
Sana07.05.2023
Hajmi2 Mb.
#1441115
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   88
Bog'liq
3078 20.10.2018

Олдинги таҳрирга қаранг.
268. 343 900 «Бюджет ташкилотларининг ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ихтиёрий ушланмалар бўйича кредитор қарзлари» субсчётида ходимлар билан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турли масалалар бўйича юзага келган ҳисоб-китоблар, ходимнинг коммунал тўловларини амалга ошириш учун иш ҳақидан ушлаб қолинган маблағлар, шунингдек ходимларнинг иш ҳақидан уларнинг савдо ташкилотларидан кредитга олган маҳсулотлари учун берган топшириқ — мажбуриятлари бўйича ушлаб қолинган суммалар, омонат кассаларга нақд пулсиз шахсий жамғармага ўтказиш ҳақидаги ёзма аризалари асосида ушланган суммалар, ижтимоий суғурта ташкилотлари билан тузган ихтиёрий суғурта шартномалари бўйича суғурта тўловларини тўлаш ҳақидаги топшириқномаларига асосан уларнинг маошларидан ушланган суммалар, ходимларнинг банклардан олган ссудаларига доир операциялар ва бошқалар ҳисобга олинади.
(268-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
269. 344 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан кредитор қарзлари» субсчётида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларининг тақсимланиши бўйича кредитор қарзлар ҳисоби юритилади.
270. 345 000 «Бюджет ташкилотининг ихтиёрида вақтинча бўладиган маблағлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётида ташкилотнинг ихтиёрига вақтинчалик тушган ва маълум шартлар бажарилгандан кейин қайтарилиши лозим бўлган суммалар ҳисоби юритилади.
345 000 «Бюджет ташкилотининг ихтиёрида вақтинча бўладиган маблағлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётнинг кредитига ташкилотнинг ихтиёрига вақтинчалик тушган суммалар ёзилади, бунда вақтинча бюджет ташкилоти ихтиёрида бўладиган пул маблағларини акс эттирувчи субсчётлар кредитланади.
4-боб. Узоқ муддатли мажбуриятлар
1-§. Кредитор қарзлар
271. 420 000 «Бюджет ташкилотларининг узоқ муддатли кредитор қарзлари» счётининг тегишли субсчётларида бюджет ташкилотлари томонидан турли ҳисоб-китоблари бўйича узоқ муддатли кредитор қарзлари ҳисоби амалга оширилади.
272. 421 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича узоқ муддатли кредитор қарзлари» субсчётида маҳсулот етказиб берувчилар билан етказиб берилган моддий ва номоддий қимматликлар, шунингдек капитал қўйилмалар ҳисобига харид қилинадиган қурилиш материаллари, конструкциялар ва деталлар, ўрнатиш учун жиҳозлар, етказиб берилган бошқа товар-моддий қимматликлар қиймати ва шу кабилар, пудратчилар билан уларга қурилиш ва монтаж учун берилган конструкциялар ва деталлар, бажарилган қурилиш-монтаж ишлари, шунингдек молиявий ижара шартномаси бўйича етказиб берилган асосий воситалар бўйича ижара мажбуриятлари учун узоқ муддатли ҳисоб-китоблари олиб борилади.
Маҳсулот етказиб берувчилардан узоқ муддатли ҳисоб-китоблар асосида омборга келиб тушган моддий қимматликлар суммасига моддий қимматликларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар дебетланади, бунда, 421 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича узоқ муддатли кредитор қарзлари» субсчёти кредитланади.
151 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчётидаги дебеторликларни ҳисобдан чиқаришда ушбу субсчётдаги маблағлар кредитланади, 421 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича узоқ муддатли кредитор қарзлари» субсчёти эса дебетланади.
Бунда 151 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчёти дебетланган ҳамда 161 600 «Қурилиш материаллари» субсчёти ва бошқа тегишли субсчётлар кредитланган ҳолда пудратчига қурилиш-монтаж ишлари учун берилган конструкция ва деталлар, қурилиш материалларининг суммалари ҳисобга олиниши лозим.
Пудратчилар билан узоқ муддатли ҳисоб-китобларни амалга ошириш жараёнида 421 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича узоқ муддатли кредитор қарзлари» субсчётининг дебетига бажарилган қурилиш-монтаж ва бошқа ишлар учун ўтказиладиган суммалар ёзилади. Бунда, 503 000 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчёти кредитланади.
Пудратчиларнинг бажарган қурилиш-монтаж ишлари суммасига ёзувлар 241 100 «Бино ва иншоотларга капитал қўйилмалар» счётининг тегишли қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни акс эттирувчи субсчёти дебети ва 421 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича узоқ муддатли кредитор қарзлари» субсчётининг кредити бўйича ёзилади.
273. 421 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблар бўйича узоқ муддатли кредитор қарзлари» субсчётида бюджет ташкилотларининг юқорида келтирилмаган ва моддий қийматликлардан ташқари барча ҳоллардаги кредитор қарзлари, шу жумладан хизмат кўрсатувчилар бўйича узоқ муддатли ҳисоб-китоблар ҳисоби олиб борилади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling