Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Download 2 Mb.
bet28/88
Sana07.05.2023
Hajmi2 Mb.
#1441115
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   88
Bog'liq
3078 20.10.2018

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу қийматликларнинг кейинчалик фойдаланишга яроқли бўлган тегишли қисми товар-моддий захираларга кирим қилиниши товар-моддий захираларнинг ҳисобга олувчи субсчётларнинг дебетида ва товар-моддий захиралар суммасини мазкур қийматликларнинг қолдиқ қиймати доирасида 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётларининг тегишли субсчётларининг кредитида (уни кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда), қолдиқ қийматидан ошган сумма 520 490 «Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари» субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
(184-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
185. Бюджет ташкилотларида қийматликларнинг сотилиши ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:
1) чет элда жойлашган бюджет ташкилотларидан ташқари:
дастлабки (тикланиш) қийматининг ҳисобдан чиқарилиши 222 000 «Қийматликлар» субсчётининг кредитида ва 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг дебетида акс эттирилади;
қийматликларнинг сотиш қиймати 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг кредитида, бир вақтнинг ўзида тегишли бюджет даромадига ҳисобланган сумма 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг дебетида ва 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади;
пул маблағларининг келиб тушиши 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида ва 102 414 «Тақсимланадиган маблағлар» субсчётининг дебетида, бюджетга ҳисобланган суммаларнинг ўтказиб берилиши 102 414 «Тақсимланадиган маблағлар» субсчётининг кредитида ва 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг дебетида акс эттирилади;
қийматликларнинг сотилишидан тушган тушумлар ҳисобидан бюджет ташкилоти ихтиёрида қолдириладиган маблағлар 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг дебетида ва 520 310 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлари» ёки 520 320 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари» субсчётларининг кредитида акс эттирилади.
2) чет элда жойлашган бюджет ташкилотларининг қийматликлари:
дастлабки (тикланиш) қийматининг ҳисобдан чиқарилиши 222 000 «Қийматликлар» субсчётининг кредитида ва 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг дебетида акс эттирилади;
қийматликларнинг сотиш қиймати 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг кредитида акс эттирилади;
пул маблағларининг келиб тушиши 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида ва 107 000 «Бюджет ташкилотларининг бошқа ҳисобрақамлардаги хорижий валютадаги пул маблағлари» субсчётининг дебетида акс эттирилади;
қийматликларнинг сотилишидан тушган тушумлар ҳисобидан бюджет ташкилоти ихтиёрида қолдириладиган маблағлар 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг дебетида ва 520 310 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлари» ёки 520 320 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари» субсчётларининг кредитида акс эттирилади.
186. Бюджет ташкилотлари томонидан қийматликлар беғараз берилганда унинг дастлабки (тикланиш) қийматининг ҳисобдан чиқарилиши 222 000 «Қийматликлар» субсчётининг кредитида, қолдиқ қийматининг ҳисобдан чиқарилиши 902 100 «Беғараз (бепул) олинган ёки берилган қийматликлар ва номоддий активлар» субсчётларнинг дебетида акс эттирилади.
187. Инвентаризация жараёнида аниқланган ҳисобга олинмаган қийматликлар, ортиқча чиқиш аниқланган санадаги айнан шунга ўхшаш қийматликларнинг бозор қиймати бўйича уларнинг ҳақиқий аҳволини ҳисобга олган ҳолда баҳоланади (ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар кейинчалик аниқланади), белгиланган тартибда бюджет ташкилоти ҳисобига қабул қилинади ҳамда бухгалтерия ҳисобида 222 000 «Қийматликлар» субсчётининг дебетида ва 903 000 «Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар» субсчётининг кредитида акс эттирилади.
188. Инвентаризация натижасида аниқланган камомаднинг аниқ айбдори топилмаган ёки моддий-жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бўлмаган ҳолларда, кам чиққан қийматликларни ҳисобдан чиқарилишидан кўрилган зарар бюджет ташкилоти ҳисобига олиб борилади ва бухгалтерия ҳисобида унинг дастлабки (тикланиш) қийматини ҳисобдан чиқарилиши 222 000 «Қийматликлар» субсчётнинг кредитида, қолдиқ қийматининг ҳисобдан чиқарилиши кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларнинг дебетида акс эттирилади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling