Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Download 2 Mb.
bet25/88
Sana07.05.2023
Hajmi2 Mb.
#1441115
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   88
Bog'liq
3078 20.10.2018

Олдинги таҳрирга қаранг.
162. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ва агарда асосий восита бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилинган бўлса ёки харид қилинган манбасини аниқлашнинг имкони бўлмаса, айбдор шахсдан ундириладиган сумма қонунчилик ҳужжатларига белгиланган тартибда тегишли бюджет даромадига ўтказиб берилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
(162-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
кам чиққан асосий воситанинг дастлабки (тикланиш) қийматини ҳисобдан чиқарилиши 221 000 «Асосий воситалар» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида, қолдиқ қийматининг ҳисобдан чиқарилиши кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларнинг дебетида, ҳисобланган амортизация суммасининг ҳисобдан чиқарилиши 231 000 «Асосий воситаларнинг амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида акс эттирилади;
айбдор шахсдан ундириладиган сумманинг бюджет даромадларига ҳисобланиши 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг кредитида;
айбдор шахс томонидан бюджет ташкилотга камомад суммасининг тўланиши 102 404 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга ўтказилиши лозим бўлган (ўтган йилнинг дебитор қарздорлигини, камомадларни, текширув натижасига кўра аниқланган ўзлаштиришларни) маблағлари» субсчёти ёки бюджет ташкилотининг кассасига нақд пулда тўланиши 109 100 «Миллий валютадаги нақд пул маблағлари» субсчётининг дебетида ва 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида;
нақд пулда тўланган камомад суммасининг ҳисобвараққа кирим қилиниши 102 404 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга ўтказилиши лозим бўлган (ўтган йилнинг дебитор қарздорлигини, камомадларни, текширув натижасига кўра аниқланган ўзлаштиришларни) маблағлари» субсчётининг дебетида ва 111 900 «Йўлдаги бошқа маблағлар» субсчётининг кредитида;
маблағларнинг бюджет даромадига ўтказиб берилиши 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва 102 404 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга ўтказилиши лозим бўлган (ўтган йилнинг дебитор қарздорлигини, камомадларни, текширув натижасига кўра аниқланган ўзлаштиришларни) маблағлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади.
163. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолда (агарда асосий восита бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харид қилинган бўлса), айбдор шахсдан ундириладиган сумма ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварағига кирим қилинади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
кам чиққан асосий воситанинг дастлабки (тикланиш) қийматининг ҳисобдан чиқарилиши 221 000 «Асосий воситалар» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида, қолдиқ қийматининг ҳисобдан чиқарилиши 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида, ҳисобланган амортизация суммасининг ҳисобдан чиқарилиши 231 000 «Асосий воситаларнинг амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида акс эттирилади. Агарда, мазкур асосий воситанинг қолдиқ қиймати ва моддий жавобгар шахс ҳисобига олиб борилган сумма ўртасида фарқ мавжуд бўлса, ушбу фарқ сумма 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётнинг дебетида (ёки кредитида) ва 520 490 «Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари» субсчётининг кредитида (ёки асосий воситанинг кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларнинг дебетида акс эттирилади;
(163-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
айбдор шахс томонидан камомад суммасининг тўланиши тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётларнинг ёки бюджет ташкилотининг кассасига нақд пулда тўланиши 109 100 «Миллий валютадаги нақд пул маблағлари» субсчётининг дебетида ва 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади;
нақд пулда тўланган камомад суммасининг ҳисобвараққа кирим қилиниши тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётларнинг дебетида ва 111 900 «Йўлдаги бошқа маблағлар» субсчётининг кредитида.
164. Агарда асосий восита бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига сотиб олинган бўлса, айбдор шахсдан ундириладиган сумма асосий восита қийматидаги бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг улушига мос равишда тақсимланиб маблағнинг тегишли қисми бюджет даромадига ўтказиб берилади, қолган қисми ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварағига кирим қилинади.
Ушбу маблағлар тўлиғича ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланади.
165. Агарда аниқланган камомад ўрнига моддий жавобгар шахснинг ташкилот ихтиёрига берган асосий воситаси камомад чиққан асосий восита қийматига тенг ёки кам бўлса, ушбу асосий восита белгиланган тартибда бозор қийматида кирим қилинади, етишмайдиган қисми моддий жавобгар шахс томонидан пул маблағларини киритиш билан қопланади ва бухгалтерия ҳисобида мазкур Тартибда белгиланган равишда акс эттирилади.
166. Қайта баҳолаш натижасида асосий воситалар қийматининг ошиши 221 000 «Асосий воситалар» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида, ҳисобланган амортизация суммасининг ошиши 231 000 «Асосий воситаларнинг амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида ва молиявий натижаларнинг ошиши 909 000 «Асосий воситалар, қийматликлар ва номоддий активларни қайта баҳолаш» субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
167. Бюджет ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда консервация қилинган асосий воситалар тури бўйича 221 000 «Асосий воситалар» счётининг тегишли субсчётларида ҳисоби юритилади ва ҳисоботларда акс эттирилади.
Асосий воситалар белгиланган тартибда консервация қилинган сўнг кейинги ойнинг бошидан амортизация ҳисобланиши тўхтатилади.
Консервация қилинган асосий воситаларга талаб қайта тикланган тақдирда кейинги ойнинг бошидан амортизация ҳисобланиши бошланади.
168. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар 221 000 «Асосий воситалар» счётининг тегишли субсчётларида ҳисоби юритилади ва ҳисоботларда акс эттирилади.
169. Бюджет ташкилоти томонидан оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар ҳисоби балансдан ташқари 01 «Оператив ижарага олинган асосий воситалар ва қийматликлар» счётида юритилади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling