Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


-боб.Узоқ муддатли активлар


Download 2 Mb.
bet22/88
Sana07.05.2023
Hajmi2 Mb.
#1441115
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   88
Bog'liq
3078 20.10.2018

2-боб.Узоқ муддатли активлар
1-§. Узоқ муддатли дебитор қарзлар
139. Мазкур параграфнинг счётлари ва уларга тегишли субсчётларида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан узоқ муддатли ички ва ташқи депозит маблағлари бўйича дебитор қарзлари ҳисоби юритилади.
140. 211 000 «Узоқ муддатли депозитлар» счётининг 211 100 «Узоқ муддатли ички депозитлар» ва 211 200 «Узоқ муддатли ташқи депозитлар» субсчётларида ташкилотларнинг вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларини банкларга узоқ муддатли депозитга қўйилиши акс эттирилади.
Вақтинча бўш турган маблағларнинг банкларга узоқ муддатли депозитга қўйилиши 102 400 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида ва 211 100 «Узоқ муддатли ички депозитлар» ёки 211 200 «Узоқ муддатли ташқи депозитлар» субсчётининг дебетида акс эттирилади. Ушбу маблағларнинг ташкилот ҳисобварақларига қайтарилиши 102 400 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида ва 211 100 «Узоқ муддатли ички депозитлар» ёки 211 200 «Узоқ муддатли ташқи депозитлар» субсчётининг кредитида акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Депозитга қўйилган маблағлар бўйича фоиз кўринишидаги даромадларнинг ҳисобланиши 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва 520 490 «Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Ушбу фоиз кўринишидаги даромадларнинг келиб тушиши пул маблағларини ҳисобга олувчи тегишли субсчётларнинг дебетида ва 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади.
(140-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling