Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Download 2 Mb.
|
3078 20.10.2018
2-§. Дебитор қарзлар
94. Мазкур параграфнинг счётлари ва тегишли субсчётларида бюджет ташкилотларининг: бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қисқа муддатли ички ва ташқи депозит маблағлари бўйича дебитор қарзлар; турли ҳисоб-китоблари бўйича дебитор қарзлари; бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар билан дебитор қарзлари; ходимлар ва стипендия олувчилар билан дебитор қарзлари; бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан дебитор қарзлар ҳисоби юритилади. 95. 121 000 «Қисқа муддатли депозитлар» счётининг тегишли 121 100 «Қисқа муддатли ички депозитлар» ва 121 200 «Қисқа муддатли ташқи депозитлар» субсчётларида ташкилотларнинг вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларини банкларга депозитга қўйилиши акс эттирилади. Вақтинча бўш турган маблағларнинг банкларга депозитга қўйилиши 102 400 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида ва 121 100 «Қисқа муддатли ички депозитлар» ёки 121 200 «Қисқа муддатли ташқи депозитлар» субсчётининг дебетида акс эттирилади. Ушбу маблағларнинг ташкилот ҳисобварақларига қайтарилиши 102 400 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида ва 121 100 «Қисқа муддатли ички депозитлар» ёки 121 200 «Қисқа муддатли ташқи депозитлар» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Депозитга қўйилган маблағлар бўйича фоиз кўринишидаги даромадларнинг ҳисобланиши 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва 520 490 «Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Ушбу фоиз кўринишидаги даромадларнинг келиб тушиши пул маблағларини ҳисобга олувчи тегишли субсчётларнинг дебетида ва 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади. (95-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ташкилотлар томонидан вақтинча бўш турган маблағларини банкларга депозитга қўйилиши қонунчилик ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади. (95-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) 96. 150 000 «Бюджет ташкилотларининг дебитор қарзлари» счёти ҳисоби юритилади. 97. 151 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчёти маҳсулот етказиб берувчилар билан етказиб берилган моддий ва номоддий қимматликлар, шунингдек капитал қўйилмалар ҳисобига харид қилинадиган қурилиш материаллари, конструкциялар ва деталлар, ўрнатиш учун жиҳозлар, етказиб берилган бошқа товар-моддий қимматликлар қиймати ва шу кабилар, пудратчилар билан уларга қурилиш ва монтаж учун берилган конструкциялар ва деталлар, бажарилган қурилиш-монтаж ишлари учун бюджет ташкилотларининг дебитор қарзлари ҳисоби олиб борилади. Маҳсулот етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларда 151 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчётининг дебетига қурилиш материаллари, конструкциялар ва деталлар, бошқа товар-моддий қимматликлар учун олдиндан тўланган маблағлар суммаси ёзилади. Бунда, 503 000 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчёти кредитланади. Маҳсулот етказиб берувчилардан омборга келиб тушган моддий қимматликлар суммасига моддий қимматликларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар дебетланади, бунда 341 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлари» субсчёти кредитланади. 151 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчётидаги дебеторликларни ҳисобдан чиқаришда ушбу субсчётдаги маблағлар кредитланади, 341 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлари» субсчёти эса дебетланади. Бунда 151 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчёти дебетланган ҳамда 161 600 «Қурилиш материаллари» субсчёти ва бошқа тегишли субсчётлар кредитланган ҳолда пудратчига қурилиш-монтаж ишлари учун берилган конструкция ва деталлар, қурилиш материалларининг суммалари ҳисобга олиниши лозим. Агарда маҳсулот етказиб берувчилардан олинган моддий қимматликлар омборга кирим қилинмасдан тўғридан-тўғри пудратчи ташкилотларга берилса, у ҳолда 151 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчётлари дебетланади, бунда 341 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлари» субсчётлари кредитланади. Пудратчилар билан якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш жараёнида 341 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг дебетига бажарилган қурилиш-монтаж ва бошқа ишлар учун ўтказиладиган суммалар ёзилади. Бунда, 503 000 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчёти кредитланади. Пудратчиларнинг бажарган қурилиш-монтаж ишлари суммасига ёзувлар 241 100 «Бино ва иншоотларга капитал қўйилмалар» счётининг тегишли қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни акс эттирувчи субсчётларнинг дебети ва 341 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг кредити бўйича ёзилади. 98. 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчётида бюджет ташкилотлари томонидан бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ва ишлаб чиқарган маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) сотиш жараёнида харидорлар ва буюртмачи ташкилотлар билан олиб борадиган ҳисоб-китоблари акс эттирилади. Харидор ва буюртмачилардан ўзаро тузилган шартномада белгиланган тўловлар келиб тушганда пул маблағларини ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар дебетланади ва 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчёти кредитланади. 99. 151 300 «Бюджет ташкилотларининг суғурта тўловлари бўйича ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчёти бюджет ташкилотларининг суғурта бўйича тўловларга доир ҳисоб-китоблардаги дебитор қарзларни, жумладан иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун қўлланилади. Ушбу субсчётнинг дебет томонида ҳисобланган мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича олдиндан тўлаб бериладиган суғурта мукофоти суммалари, шунингдек бошқа суғурта мажбуриятларининг тўланиши (бажарилиши) акс эттирилади. Бунда, 503 000 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчёти кредитланади. Шунингдек, суғурта мукофоти суммаси ҳақиқий харажатларга олиб борилганда, ушбу олдиндан ўтказиб берилган маблағлар 341 300 «Бюджет ташкилотларининг суғурта тўловлари бўйича ҳисоб-китоблардан кредитор қарзлари» субсчётидаги дебиторликлар сўндирилади. 100. 151 400 «Бюджет ташкилотларининг тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётида иш жойида овқат билан таъминланганлиги учун ходимлар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар, шунингдек болаларни мактабгача таълим муассасаларида (болалар боғчаларида) сақланганлиги, болаларни мусиқа ва санъат мактабларида ўқитилганлиги, тарбияланувчиларни мактаб-интернатларда ва бошқа таълим муассасаларида сақланганлиги учун ота-оналар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблардан юзага келган дебитор қарзлар ҳисоби ва бошқа шу каби ҳисоб-китоблар ҳисоби юритилади. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling