Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


-§. Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (7800)


Download 422.41 Kb.
bet70/100
Sana04.02.2023
Hajmi422.41 Kb.
#1158904
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   100
Bog'liq
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух

5-§. Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (7800)
335. Суғурталовчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва чет элдаги банклар ва қарз берувчилардан сўмда ва чет эл валютасида олган узоқ муддатли (12 ойдан узоқ муддатга) кредит ва қарзларининг ҳолатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
7810 «Узоқ муддатли банк кредитлари»;
7820 «Узоқ муддатли қарзлар»;
7830 «Тўланадиган облигациялар»;
7840 «Тўланадиган векселлар».
336. Олинган узоқ муддатли банк кредитлар суммаси 7810 «Узоқ муддатли банк кредитлари» счётининг кредитида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади.
Узоқ муддатли банк кредитини жорий қисмга ўтказишда, тегишли суммага 7810 «Узоқ муддатли банк кредитлари» счёти дебетланади ва 6950 «Узоқ муддатли мажбуриятлар — жорий қисми» счёти кредитланади бунда узоқ муддатли банк кредитининг бошланғич қиймати камайтирилади.
Узоқ муддатли кредитларнинг аналитик ҳисоби уларга берилган кредитларнинг турлари ва муддатлари, банклар бўйича алоҳида юритилади.
337. 7820 «Узоқ муддатли қарзлар» счётида суғурталовчининг Ўзбекистон Республикаси ва чет элдаги қарз берувчилар (банкдан ташқари)дан 12 ойдан узоқ муддатга олган қарзлари ҳисобга олинади.
Қарз берувчилардан (банкдан ташқари) келиб тушган маблағлар пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 7820 «Узоқ муддатли қарзлар» счётининг кредитида акс эттирилади.
Узоқ муддатли қарзлар жорий қисмга ўтказилганда 7820 «Узоқ муддатли қарзлар» счёти дебетланади ва тўланадиган сумма узоқ муддатли қарзларнинг бошланғич суммасини ушбу миқдорга камайтириб, 6950 «Узоқ муддатли мажбуриятлар — жорий қисм» счётининг кредит томонида кўрсатилади.
7820 «Узоқ муддатли қарзлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир қарз берувчи ва қарзларни тўлаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
338. 7830 «Тўланадиган облигациялар» счётида тўлов муддати 12 ойдан кўп бўлган облигацияларни сотиш ҳисобига суғурталовчига жалб этилган маблағлар ҳисобга олинади. Агар маблағларни жалб қилиш облигацияларни номинал қийматидан юқори баҳога сотиш йўли билан амалга оширилса, унда облигацияларни сотиш баҳоси билан номинал қиймати ўртасидаги фарқ 7220 «Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» счётининг кредитида ҳисобга олинади.
Узоқ муддатли тўланадиган облигациялар жорий қисмга ўтказилганда 7830 «Тўланадиган облигациялар» счёти дебетланади ва тўланадиган сумма узоқ муддатли тўланадиган облигацияларнинг бошланғич суммасини ушбу миқдорга камайтириб, 6950 «Узоқ муддатли мажбуриятлар — жорий қисм» счётининг кредит томонида кўрсатилади.
7830 «Тўланадиган облигациялар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигация тури ва тўлаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
339. 7840 «Тўланадиган векселлар» счётида қарз берувчиларга 12 ойдан ортиқ муддатда қайтариш учун берилган векселлар ҳисобга олинади.
Берилган векселлар суғурталовчида 7840 «Тўланадиган векселлар» счётининг кредитида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ҳисобга олинади.
Узоқ муддатли тўланадиган векселлар жорий қисмга ўтказилганда 7840 «Тўланадиган векселлар» счёти дебетланади ва тўланадиган сумма узоқ муддатли тўланадиган векселларнинг бошланғич суммасини ушбу миқдорга камайтириб 6950 «Узоқ муддатли мажбуриятлар — жорий қисм» счётининг кредит томонида кўрсатилади.
Тўланадиган векселлар бўйича аналитик ҳисоб векселлар ҳисобини амалга оширадиган банклар, вексел ушловчилар ва ҳар бир вексел бўйича алоҳида юритилади.
340. Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (7800)нинг бошқа счётлар билан боғланиши


Download 422.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling