Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


-§. Суғурта захираларини ҳисобга олувчи счётлар (8000)


Download 422.41 Kb.
bet73/100
Sana04.02.2023
Hajmi422.41 Kb.
#1158904
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   100
Bog'liq
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух

1-§. Суғурта захираларини ҳисобга олувчи счётлар (8000)
347. Шакллантирилган суғурта захиралари тўғрисидаги ахборотларни умумийлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
8010 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси»;
8020 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси»;
8030 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
8040 «Огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси»;
(347-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
8050 «Активларнинг номувофиқлиги захираси»;
8060 «Фалокатлар захираси»;
8070 «Зарарлиликнинг тебраниши захираси»;
8090 «Ҳаёт суғуртаси бўйича захира».
348. 8010 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси» счётида ҳисобот санасига ишлаб топилмаган мукофотлар захираси суммаси акс эттирилади. Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9230 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебети 8010 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг камайиш суммасига 8010 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси» счётининг дебети 9230 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8010 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
349. 8020 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси» счётида ҳисобот санасига содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси суммаси акс эттирилади. Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасининг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9240 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебети 8020 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасининг камайиш суммасига счётининг дебети 8020 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси» 9240 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8020 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
350. 8030 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси» счётида хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасининг суммаси акс эттирилади. Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасининг шаклланишида, захира суммасига 9250 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебети 8030 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
Суғурта амалга оширилиши билан суғурта товони суммасига 8030 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси» счётининг дебети 9250 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Шунингдек, ушбу ёзув суғурталовчининг хабар қилинган зарарларни бартараф қилиш харажатлари суммасига ҳам амалга оширилади. Суғурта шартномаси ёки қонунчиликка мувофиқ суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш бўйича мажбуриятлари тугатилганда, зарарларни бартараф қилиш бўйича харажатлар миқдорига оширилган хабар қилинган зарар суммасига 8030 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси» счётининг дебети 9250 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8030 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
351. 8040 «Огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси» счётида огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасининг суммаси акс эттирилади. Огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар 2010 ««Суғурта ишини юритиш харажатлари» счётининг дебети 8040 «Огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади. Суғурталовчи томонидан огоҳлантириш чора-тадбирлари бўйича ишлар қабул қилиб олинганда, огоҳлантириш чора-тадбирларининг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида бажарилган ишлар суммасига 8040 «Огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси» счётининг дебети 6011 «Огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8040 «Огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
(351-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
352. 8050 «Активларнинг номувофиқлиги захираси» счётида ҳисобот санасига активларнинг номувофиқлиги захираси суммаси акс эттирилади. Ҳисобот санасига суғурталовчи томонидан активларнинг номувофиқлиги захираси миқдори ҳисобланади.
Активларнинг номувофиқлиги захирасининг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9290 «Активларнинг номувофиқлиги захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебети 8050 «Активларнинг номувофиқлиги захираси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, активларнинг номувофиқлиги захирасининг камайиш суммасига счётининг дебети 8050 «Активларнинг номувофиқлиги захираси» 9290 Активларнинг номувофиқлиги захираси ўзгаришининг захираси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8050 «Активларнинг номувофиқлиги захираси» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
353. 8060 «Фалокатлар захираси» счётида ҳисобот санасига фалокатлар захираси суммаси акс эттирилади. Ҳисобот санасига суғурталовчи томонидан фалокатлар захираси миқдори ҳисобланади.
Фалокатлар захирасининг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9260 «Фалокатлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебети 8060 «Фалокатлар захираси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, фалокатлар захирасининг камайиш суммасига счётининг дебети 8060 «Фалокатлар захираси» 9260 «Фалокатлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8060 «Фалокатлар захираси» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
354. 8070 «Зарарлиликнинг тебраниши захираси» счётида ҳисобот санасига зарарлиликнинг тебраниши захираси суммаси акс эттирилади. Ҳисобот санасига суғурталовчи томонидан зарарлиликнинг тебраниши захираси миқдори ҳисобланади.
Зарарлиликнинг тебраниши захирасининг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9270 «Зарарлиликнинг тебраниши захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебети 8070 «Зарарлиликнинг тебраниши захираси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, зарарлиликнинг тебраниши захирасининг камайиш суммасига счётининг дебети 8070 «Зарарлиликнинг тебраниши захираси» 9270 «Зарарлиликнинг тебраниши захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8070 «Зарарлиликнинг тебраниши захираси» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
355. 8090 «Ҳаёт суғуртаси бўйича захира» счётида ҳисобот санасига ҳаёт суғурта бўйича захира суммаси акс эттирилади. Ҳисобот санасига суғурталовчи томонидан ҳаёт суғуртаси бўйича захира миқдори ҳисобланади.
Ҳаёт суғуртаси бўйича захиранинг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9280 «Ҳаёт суғуртаси захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебети 8090 «Ҳаёт суғуртаси бўйича захира» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, ҳаёт суғуртаси бўйича захиранинг камайиш суммасига счётининг дебети 8090 «Ҳаёт суғуртаси бўйича захира» 9280 «Ҳаёт суғуртаси захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8090 «Ҳаёт суғуртаси бўйича захира» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
356. Суғурта захираларини ҳисобга олувчи счётларнинг (8000) бошқа счётлар билан боғланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.


Download 422.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling