Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни


Download 422.41 Kb.
bet74/100
Sana04.02.2023
Hajmi422.41 Kb.
#1158904
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   100
Bog'liq
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг (РНП) ҳисобланиши: РНПнинг ошган суммаси, ёки РНПнинг камайиш суммаси

9230 8010

8010 9230

2.

Содир бўлган лекин, хабар қилинмаган зарарлар захирасининг (РПНУ) ҳисобланиши: РПНУнинг ошган суммаси, ёки РПНУнинг камайиш суммаси

9250 8020

8020 9250

3.

Хабар қилинган, бартараф қилинмаган зарарлар захирасининг (РЗУ) шаклланиши

9250

8030

4.

Суғурта товонининг тўланиши билан мажбуриятнинг тугатилиши

8030

9250

5.

Зарарни бартараф қилиш харажатлари

8030

9250

6.

Суғурталовчи мажбуриятларининг тугатилиши: хабар қилинган зарарларни бартараф қилиш бўйича суғурталовчининг харажатлари суммасига оширилган хабар қилинган зарар

8030

9250

7.

Фалокатлар захирасининг (РК) ҳисобланиши: РКнинг ошган суммаси, ёки РКнинг камайиш суммаси

9260 8060

8060 9260

8.

Зарарлиликнинг тебраниши захирасининг (РКУ) ҳисобланиши: РКУнинг ошган суммаси, ёки РКУнинг камайиш суммаси

9270 8070

8070 9270

9.

Ҳаёт суғуртаси бўйича захирани (РЖ) ҳисоблаш: РЖнинг ошган суммаси, ёки РЖнинг камайиш суммаси

9280 8090

8090 9280

10.

Огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар

2010

8040

11.

Суғурталовчи томонидан амалга оширилган огоҳлантириш бўйича ишларни қабул қилиниши

8040

6011

(жадвал Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
2-§. Суғурта захираларидаги қайта суғурталовчилар улушларини ҳисобга олувчи счётлар (8100)
357. Ишлаб топилмаган мукофотлар, хабар қилинган, лекин бартараф қилинмаган зарарлар, содир бўлган лекин, хабар қилинмаган зарарлар ва ҳаёт суғуртаси бўйича захиралардаги қайта суғурталовчиларнинг улушлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
8110 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши»;
8120 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши»;
8130 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши»;
8140 «Ҳаёт суғуртаси бўйича захирадаги қайта суғурталовчиларнинг улуши».
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғурта захираларидаги қайта суғурталовчиларнинг улушлари ҳисобот даври охирида суғурта захираларини мувофиқ равишда ҳисоблашда, Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1882, 2008 йил 15 декабрь) мувофиқ ҳисобланади.
(357-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
358. 8110 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши» счётида ушбу суғурта захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши суммаси акс эттирилади. Ҳисобот санасига суғурталовчи томонидан ушбу захирадаги қайта суғурталовчининг улуши ҳисобланади. Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчининг улуши миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 8110 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши» счётининг дебети 9230 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг камайиш суммасига 9230 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебети 8110 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8110 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
359. 8120 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши» счётида ушбу суғурта захираларидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши суммаси акс эттирилади. Қоидага кўра хабар қилинган лекин, бартараф этилмаган зарарлар захираси содир бўлган ҳодисалар тўғрисида хабар берилгандан сўнг шакллантирилади. Хабар қилинган лекин, бартараф қилинмаган зарарлар захираси 8120 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши» счётининг дебети 9250 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ҳисобга олинади. Қайта суғурта қилдирувчи томонидан суғурта товонининг тўланиши ёки тўланмаслигидан қатъи назар, зарар бартараф қилингандан сўнг, қайта суғурта қилдирувчи ушбу захирадаги қайта суғурталовчининг улуши суммасига 9250 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебети 8120 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8120 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир суғурта тури бўйича алоҳида юритилади.
(359-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
360. 8130 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши» счётида ушбу суғурта захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши суммаси акс эттирилади. Ҳисобот санасига суғурталовчи томонидан ушбу захирадаги қайта суғурталовчининг улуши ҳисобланади. Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчининг улуши миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 8130 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши» счётининг дебети 9240 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг камайиш суммасига 9240 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебети 8130 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8130 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
361. 8140 «Ҳаёт суғуртаси бўйича захирадаги қайта суғурталовчиларнинг улуши» счётида ушбу суғурта захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши суммаси акс эттирилади. Ҳисобот санасига суғурталовчи томонидан ушбу захирадаги қайта суғурталовчининг улуши ҳисобланади. Ҳаёт суғуртаси бўйича захирадаги қайта суғурталовчиларнинг улуши миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 8140 «Ҳаёт суғуртаси бўйича захирадаги қайта суғурталовчиларнинг улуши» счётининг дебети 9280 «Ҳаёт суғуртаси захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг камайиш суммасига 9280 «Ҳаёт суғуртаси захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебети 8140 «Ҳаёт суғуртаси бўйича захирадаги қайта суғурталовчиларнинг улуши» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8140 «Ҳаёт суғуртаси бўйича захирадаги қайта суғурталовчиларнинг улуши» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
362. Суғурта захираларидаги қайта суғурталовчиларнинг улушларини ҳисобга олувчи счётлар (8100)нинг бошқа счётлар билан боғланиши


Download 422.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling