Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни
Download 422.41 Kb.
|
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-§. Алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар (6100)
(жадвал Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 2-§. Алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар (6100) 253. Суғурталовчининг алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 6110 «Алоҳида бўлинмаларга тўланадиган счётлар»; 6120 «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар». 254. 6110 «Алоҳида бўлинмаларга тўланадиган счётлар» счётида суғурталовчининг умумий балансига қўшиладиган филиаллар ва ваколатхоналарнинг жорий мажбуриятлари (ички хўжалик ёки ички баланс ҳисоб-китоблари) ҳисобга олинади. 6110 «Алоҳида бўлинмаларга тўланадиган счётлар» счётининг кредитида турли хилдаги муомалалар бўйича алоҳида бўлинмалар олдидаги жорий мажбуриятлар товар-моддий қийматликлар, пул маблағлари, харажат ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 255. 6120 «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар» счётида шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига жорий мажбуриятлар (баланслараро ҳисоб-китоблар ёки ички идоравий ҳисоб-китоблар) ҳисобга олинади. 6120 «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларга тўланадиган счётлар» счётининг кредитида турли хилдаги муомалалар бўйича шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги жорий мажбуриятлар товар моддий қийматликлар, пул маблағлари, харажатлар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 6110 «Алоҳида бўлинмаларга тўланадиган счётлар» ва 6120 «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар» счётлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида бўлинма, шўъба ва қарам хўжалик жамияти бўйича алоҳида юритилади. 256. Алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар (6100)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Download 422.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling