Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни
Download 422.41 Kb.
|
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух
- Bu sahifa navigatsiya:
- III бўлим. Мажбуриятлар VI кичик бўлим. Жорий мажбуриятлар
III бўлим. Мажбуриятлар VI кичик бўлим. Жорий мажбуриятлар 238. Ушбу кичик бўлимнинг счётлари суғурталовчининг юридик ва жисмоний шахслар олдидаги жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. 239. Чет эл валютасидаги мажбуриятлар ушбу бўлимдаги счётларда пулли ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича чет эл валютасини қайта ҳисоблаш йўли билан, сўмда ҳисобга олинади. Кредиторлик қарзларини ҳисобот ойининг охирги санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта баҳолаганда вужудга келган курс фарқлари 9540 «Валюталар курслари фарқидан даромадлар» (ижобий курс фарқи бўлганда) ёки 9620 «Валюталар курслари фарқидан зарарлар» (салбий курс фарқи бўлганда) счётига олиб борилади. 240. Ушбу бўлимда қуйидаги счётлар бўйича ҳисоб юритиш тартиби ёритилади: 6000 — Тўланадиган счётлар; Олдинги таҳрирга қаранг. 6100 — Алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар; (240-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) 6200 — Кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар; 6300 — Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар; 6400 — Бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар; 6500 — Суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар; 6600 — Таъсисчиларга бўлган қарзни ҳисобга олувчи счётлар; 6700 — Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар 6800 — Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар; 6900 — Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар. Download 422.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling