Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни


Download 422.41 Kb.
bet48/100
Sana04.02.2023
Hajmi422.41 Kb.
#1158904
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   100
Bog'liq
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Аккредитивларга пул маблағлари ўтказилди

5510

5110—5220

2.

Қондирилган даъволар суммасининг махсус счётга келиб тушиши

5510—5530

4860

3.

Депозит иштирокчиси сифатида акция обуначиларидан бўнак суммасининг олиниши

5530

6320

4.

Қисқа муддатли банк кредитлари ҳисобидан аккредитивларга пул маблағлари ўтказилди

5510

6810

5.

Сотиш харажатларининг тўлови чек билан амалга оширилди

9410

5520

6.

Ишлатилмаган сумманинг муддат охирида қайтарилиши: а) аккредитивлар б) чек дафтарчалари

5110—5220
5110—5220

5510
5520

7.

Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган қарзни тўлашда аккредитивдаги сумма ҳисобдан чиқарилди

6010

5510

8.

Аккредитивдан бўнакнинг берилиши

4310—4340

5510

9.

Суғурта бўйича қарзларнинг аккредитив маблағлари ҳисобига қопланиши

6510

5510

10.

Бошқа кредиторларнинг хизматлари учун тўловларда ишлатилган чеклар суммасини ҳисобдан чиқариш

6990

5520

11.

Махсус счётдан шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган қарзнинг тўланиши

6120

5530

12.

Сотиб олинган путёвкалар учун махсус счётдан тўланган сумма

5610

5530

13.

Чек дафтарчаларидаги ишлатилмаган маблағларнинг қисқа муддатли банк кредитларини қоплаш учун қайтарилиши

6810

5520

14.

Аккредитивдаги ишлатилмаган маблағнинг узоқ муддатли банк кредитларини қоплаш учун қайтарилиши

6950, 7810

5510

15.

Ҳисобланган фоизлар бўйича қарзларнинг қопланиши

6920

5510—5530

16.

Ижарага берувчига тегишли бўлган тўловлар тўланди

6910, 6950

5530

5-§. Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар (5600)
223. Суғурталовчи кассасидаги пул эквивалентларининг (почта маркалари ва бошқалар) мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 5610 «Пул эквивалентлари (турлари бўйича)» счётида амалга оширилади.
5610 «Пул эквивалентлари (турлари бўйича)» счётида маркалар, патталар ва бошқа пул эквивалентлари номинал қиймати бўйича ҳисобга олинади. Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётнинг дебетида пул эквивалентларини сотиб олиш пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда, кредитида эса пул эквивалентларининг сарфланиши харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар (5600) бўйича аналитик ҳисоб уларнинг турлари бўйича юритилади.
224. Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар (5600)нинг боғланиши

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Пул эквивалентларининг нақд пулга харид қилиниши

5610

5010, 5020

2.

Пул эквивалентларини ҳисоб-китоб счётидан пул маблағларини ўтказиш орқали харид қилиниши

5610

5110

3.

Ҳисобдор шахслар орқали пул эквивалентларининг харид қилиниши

5610

4220—4290
6970

4.

Турли шахслардан пул эквивалентларининг харид қилиниши

5610

6990

6-§. Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга олувчи счётлар (5700)
225. Йўлдаги пул маблағлари (нақд пулга ва пул ўтказиш орқали маҳсулот сотишдан олинган даромад) тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 5710 «Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари» счётида амалга оширилади.
226. 5710 «Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари» счётида сақлаш жойидан чиқиб кетган, аммо мўлжалланган жойига етиб бормаган пул маблағлари (инкассаторга берилган сотишдан олинган тушумлар, пул ўтказмалари) ҳисобга олинади.
Ушбу счёт транзит счёт ҳисобланади ва пул маблағларининг ҳаракати устидан узлуксиз назоратни ўрнатиш учун боғловчи вазифасини бажаради.
5710 «Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари» счётининг дебетида пулни инкассаторларга топшириш кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Пул маблағлари кирим қилингандан кейин 5710 «Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари» счёти кредитланиб, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга олувчи счёт (5700)нинг аналитик ҳисоби уларнинг турлари бўйича юритилади.
227. Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга олувчи счётлар (5700)нинг боғланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р


Download 422.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling