Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Download 422.41 Kb.
bet66/100
Sana04.02.2023
Hajmi422.41 Kb.
#1158904
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   100
Bog'liq
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух

Олдинги таҳрирга қаранг.
318. 7080 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантьемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётида қайта суғурта қилдирувчига тўланадиган қайта суғурта қилиш бўйича комиссион рағбатлантиришлар, тантьемалар ва йиғимлар акс эттирилади. Комиссион рағбатлантиришларнинг ҳисобланиши, 7080 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантьемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётининг кредити 2010 «Суғурта ишини юритиш харажатлари» счётининг дебети билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади. Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, таньемалар ва йиғимларнинг тўланиши 7080 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантьемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счёти дебети бўйича пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади.
Одатда, қайта суғурта қилиш бўйича комиссион ва брокерлик рағбатлантиришлар, тантьемалар ва йиғимлар қайта суғурта қилиш шартномасида акс эттирилади ва қайта суғурта қилдирувчи томонидан суғурта мукофотларини қайта суғурта қилишга ўтказишда ушлаб қолиниши мумкин. Агар қайта суғурта қилиш шартномасида қайта суғурта қилиш бўйича комиссион рағбатлантиришлар суммаси қонунчиликда белгиланган тартибда ушлаб қолиниши назарда тутилган бўлса, ушбу сумма, 7080 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантьемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган счётлар» счётининг дебети 4051 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантьемалар ва йиғимлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, акс эттирилади.
7080 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантьемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган счётлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир қайта суғурта қилдирувчи, брокер ва қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича юритилади.
(318-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
319. 7090 «Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётида актуарийлар (актуар ташкилотлар), аджастерлар (аджастер ташкилотлар), сюрвейерлар (сюрвейерлик ташкилотлари), ассистанслар (ассистанс хизматларини кўрсатиш бўйича ташкилотлар)га тўланадиган суммалар акс эттирилади. Мажбуриятларнинг ҳисобланиши 2010 «Суғурта ишини юритиш харажатлари» счётининг дебети 7090 «Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади. Юқоридаги субъектлар хизмат ҳақларининг тўланиши 7090 «Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётининг дебети билан пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади.
7090 «Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир актуарий, аджастер, сюрвейер ва ассистанс ва суғурта шартномаси бўйича юритилади.
320. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (7000)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.


Download 422.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling