Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Download 422.41 Kb.
|
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух
Олдинги таҳрирга қаранг.
313. 7030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётида суғурталовчининг суғурта қилдирувчиларга суғурта товонини тўлаш бўйича мажбуриятлари акс эттирилади. Суғурта товони ҳисобланганда 7030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счёти мувофиқ равишда 9431, 9432, 2210, 2220 счётлар билан кредитланади. Суғурта товонининг тўланиши 7030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётининг дебети пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда проводка билан расмийлаштирилади. Суғурталовчилар ҳаёт суғуртаси бўйича суғурта захираларининг вақтинча бўш маблағларидан суғурта полиси кафолати остида суғурта қилдирувчиларга ссудалар бериши мумкин. Суғурта қилдирувчи томонидан ссудани ўз вақтида қайтармаган ҳолатда, суғурта қилдирувчининг ссудалар бўйича қарздорлигини суғурта товони суммасидан ушлаб қолиш 7030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётнинг дебети 4070 «Ҳаёт суғуртаси бўйича берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. Ссудалар бўйича ҳисобланган фоизларнинг суғурта товони ҳисобидан ушлаб қолиниши 7030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётнинг дебети 4830 «Олинадиган фоизлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга оширган ҳолда расмийлаштирилади. 7030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир суғурта қилдирувчи ва суғурта шартномаси бўйича юритилади. (313-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) 314. 7040 «Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётида суғурта агентлари ва брокерларига ҳисобланган комиссион мукофотлар суммаси акс эттирилади. Комиссион мукофотларнинг ҳисобланиши 2010 «Суғурта ишини юритиш харажатлари» счёти дебети 7040 «Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. Комиссион мукофотларнинг тўланиши 7040 «Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётининг дебети пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. Агар агентлик келишувида қонунчиликда ўрнатилган тартибда, суғурта агентлари ёки брокерларига комиссион мукофотларнинг ушлаб қолиниши назарда тутилган бўлса, ушлаб қолинган комиссион мукофотлар суммасига, 7040 «Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётининг дебети 4040 «Суғурта агентлари ва брокерларидан олинадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 7040 «Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир агент, суғурта қилдирувчи ва суғурта шартномаси бўйича юритилади. (314-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 315. 7050 «Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётида қайта суғурта қилиш бўйича олинган шартномалар бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари акс эттирилади. Қайта суғурта қилдирувчига тўланадиган суғурта товонининг ҳисобланиши 2230 «Қайта суғурта қилишга қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича суғурта товонлари» счётининг дебети 7050 «Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. Товон улуши тўланганда 7050 «Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счёти дебети бўйича пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланади. 7050 «Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир қайта суғурта қилдирувчи ва қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича юритилади. (315-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) 316. 7060 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётида суғурталовчининг қайта суғурта қилишга берилган шартномалари бўйича мажбуриятлари акс эттирилади. Қайта суғурта мукофоти ҳисобланганда ушбу суммага, 9040 «Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланган суғурта мукофотлари» счётининг дебети 7060 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Суғурта мукофотининг қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ тўланиши 7060 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счёти дебети бўйича пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда проводка билан расмийлаштирилади. 7060 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир қайта суғурталовчи ва қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича юритилади. 317. 7070 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар» счётида қайта суғурта қилишга берилган шартномалар бўйича депо мукофотлар акс эттирилади. Агар қайта суғурта қилиш шартномасида суғурта мукофотларини қайта суғурта қилишга берилаётган таваккалчиликларнинг жами бўйича суғурта мукофотларини маълум давр оралиғида ўтказиш назарда тутилган бўлса, ушбу давр тугагунга қадар қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича ҳисобланган суғурта мукофоти комиссион рағбатлантиришлар чегирилган ҳолатда депонентланган (депо мукофот) ҳисобланади. Депо мукофотларининг ҳисобланиши 7060 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётининг дебети бўйича 7070 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади. Қайта суғурта қилиш шартномасида кўрсатилган муддатнинг тугаши билан (қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича суғурта мукофотларини тўлаш муддати келганда) 7070 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар» счётининг дебети 7060 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда тескари проводка берилади. 7070 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир қайта суғурталовчи ва қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича юритилади. Download 422.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling