Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]


Download 1.66 Mb.
bet12/34
Sana03.12.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1801284
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   34
Bog'liq
2580-Газначилик

Олдинги таҳрирга қаранг.
85. Буюртмачиларнинг шартномалар тузмасдан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик мажбуриятлар юзага келишини тасдиқловчи ҳужжатлари (счётлар, квитанциялар, хабарномалар ва бошқа ҳужжатлар) асосида қабул қилинадиган юридик мажбуриятларининг рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
(85-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш;
иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармасига (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига) ўтказиш;
тиббиёт ташкилотига ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган миқдорда бюджетдан ажратиладиган маблағларни Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа тўловларни тўлаш.
(85-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
86. Мазкур Қоидаларнинг 85-бандида назарда тутилган маблағларни ўтказиш учун буюртмачилар ғазначилик бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
икки асл нусхада Тўловлар жадвали;
икки асл нусхада Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа тўловларни тўлашда юридик мажбурият мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси.
(86-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
87. Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун буюртмачилар ғазначилик бўлинмаларига шартноманинг икки асли ва бир нусхаси билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
икки асл нусхада Тўловлар жадвали (агар шартнома вазифа жиҳатидан таснифнинг бир нечта кодлари бўйича тузилган бўлса, унда бюджет таснифининг тегишли кодлари алоҳида кўрсатилади);
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарнинг қиймати бир шартнома бўйича энг кам иш ҳақининг икки минг беш юз бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этганда танлов иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;
ишларнинг, хизматларнинг қиймати энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этганда танлов иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;
(87-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 августдаги 118-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-2, 15.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.09.2018 й., 10/18/2850-2/1918-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича энг кам иш ҳақининг олти минг бараваридан ортиқ суммани ташкил этганда тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;
(87-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 августдаги 118-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2850-2, 15.09.2018 й.) асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.09.2018 й., 10/18/2850-2/1918-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли фаолият тури учун лицензиянинг ёки рухсатнома тусидаги ҳужжатнинг нусхаси (товарларни етказиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ лицензиялашни ёки рухсатнома тусидаги ҳужжат олишни талаб қилса).
(87-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Бунда шартномаларда томонлар юридик хизматининг ёки жалб қилинган адвокатнинг имзоси бўлиши шарт.
88. Қуйидаги ҳолларда шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун мазкур Қоидаларнинг 87-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) автотранспорт, машина, техника ва ускуналарни жорий, ўрта ва мукаммал таъмирлашда — нуқсон далолатномаси;

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling