Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]


Download 1.66 Mb.
bet1/34
Sana03.12.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1801284
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
2580-Газначилик



[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2850]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ 2017 йил 1 январдан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 22 ноябрь,
88-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 ноябрдаги 88-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ягона ғазна ҳисобварағини (бундан буён матнда ЯҒҲ деб юритилади) қўллаш орқали Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетлари (бундан буён матнда бюджет тизими бюджетлари деб юритилади), шунингдек бошқа мақсадли жамғармалар бюджетларининг (бундан буён матнда БМЖ деб юритилади) махфий хусусиятга эга бўлмаган даромад ва харажатларининг ғазна ижросини амалга ошириш тартибини белгилайди.

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling