Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]


-боб. Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш


Download 1.66 Mb.
bet8/34
Sana03.12.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1801284
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34
Bog'liq
2580-Газначилик

6-боб. Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш
1-§. I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш
43. I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари томонидан шартномалар ва мазкур Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмалар (бундан буён матнда ЮММР буюртмалари деб юритилади) асосида рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар ЮММР буюртмасини «UzASBO» ДМда шакллантиради ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига электрон ҳужжат шаклида юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган ЮММР буюртмалари қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. ЮММР буюртмаларининг электрон шаклда расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
(43-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
44. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун буюртмачилар ғазначилик бўлинмаларига мазкур шартноманинг иккита асли ва битта нусхасини, шунингдек мазкур Қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда икки асл нусхада Тўловлар жадвали тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси маълумотларини «UzASBO» ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг қоғоз ва электрон шаклда расмийлаштирилиши, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги, ўзаро мувофиқлиги ва аслининг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Буюртмачиларнинг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган ЮММР буюртмалари ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси ғазначилик бўлинмалари томонидан харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
46. «UzASBO» ДМга уланмаган буюртмачилар ЮММР буюртмаларини қоғоз шаклида икки асл нусхада, унда кўрсатилган суммаларни тўлашга тўлов ҳужжатлари илова қилинган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига тақдим қилади.
Бунда мазкур ЮММР буюртмаларини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олишда ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари мазкур Қоидаларнинг 47 — 51-бандларига мувофиқ иш юритади.
47. Ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари ЮММР буюртмаларини қабул қилганларидан сўнг ЮММР буюртмаларига қабул қилиб олган санасини кўрсатган ҳолда ўз имзоларини қўяди.
48. Ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари бир иш куни мобайнида ЮММР буюртмаларида кўрсатилган суммаларни харажатларни қоплашга тегишли манбаларнинг (бюджетдан ажратиладиган маблағлар, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва БМЖ маблағлари) мавжудлигига, шунингдек уларга илова қилинган тўлов ҳужжатларидаги суммаларни ЮММР буюртмаларида кўрсатилган суммаларга мувофиқлиги юзасидан текширади.
Камчиликлар бўлмаганида ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан ЮММР буюртмалари:
бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва БМЖ маблағлари бўйича — ЮММР буюртмаларининг икки аслига рўйхатдан ўтказиш рақами ва санасини кўрсатган ҳолда «Рўйхатдан ўтказилди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича — ЮММР буюртмаларининг икки аслига ҳисобга олиш рақами ва санасини кўрсатган ҳолда «Буюртма бўйича тўловлар шахсий ғазна ҳисобварағи қолдиғи доирасида амалга оширилади» ёзуви билан «Ҳисобга олинди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш йўли билан ҳисобга олинади.
49. ЮММР буюртмаларида камчиликлар аниқланганида, ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари ЮММР буюртмасида камчиликларини кўрсатган ҳолда уни буюртмачининг масъул ходимига қайтаради.
50. Камчиликлари кўрсатиб қайтарилган ЮММР буюртмалари тўғрисидаги маълумот ҳисоби ғазначилик бўлинмалари томонидан «ЎРМВ» АТда электрон шаклда амалга оширилади.
51. ЮММР буюртмаси ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилганидан ёки ҳисобга олинганидан сўнг буюртмачиларнинг масъул ходимлари ЮММР буюртмасининг икки аслига қабул қилиб олган санасини кўрсатган ҳолда ўз имзосини қўяди ва ЮММР буюртмасининг бир асли буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади. ЮММР буюртмасининг иккинчи асли ғазначилик бўлинмаларида сақлаш учун қолади.

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling