Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]


-§. Буюртмачиларнинг лизинг шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш


Download 1.66 Mb.
bet16/34
Sana03.12.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1801284
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   34
Bog'liq
2580-Газначилик

4-§. Буюртмачиларнинг лизинг шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
110. Буюртмачилар бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан фақат қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда лизинг шартномалари тузиш ҳуқуқига эгадирлар.
(110-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
111. Ғазначилик бўлинмалари томонидан буюртмачиларнинг лизинг шартномалари бўйича рўйхатдан ўтказиладиган ёки ҳисобга олинадиган юридик мажбуриятлари ҳажми, мос равишда, бюджетдан ажратиладиган маблағлар, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва БМЖ маблағлари ҳажми билан чегараланади.
112. Лизинг шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун буюртмачилар ғазначилик бўлинмаларига шартноманинг икки асли ва бир нусхаси билан бирга икки асл нусхада Тўловлар жадвали тақдим этади.
Бунда шартномаларда томонлар юридик хизматларининг ёки жалб қилинган адвокатларнинг имзоси бўлиши шарт.
113. Лизинг шартномалари бўйича жорий молия йилида юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказилиши ёки ҳисобга олиниши лизинг тўловлари бўйича тасдиқланган тўловлар жадвали асосида жорий молия йилида тўланиши назарда тутилган сумма доирасида амалга оширилади.
Лизинг шартномалари бўйича юридик мажбуриятларни кейинги молия йилларида рўйхатдан ўтказилиши ёки ҳисобга олиниши лизинг бўйича тасдиқланган тўловлар жадвалида назарда тутилган мос равишда кейинги молия йилларида тўланиши лозим бўлган суммалардан келиб чиқиб икки асл нусхада Тўловлар жадвали асосида амалга оширилади.
114. Лизинг шартномаларини ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш мазкур Қоидаларнинг 98 — 106-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1141. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачиларнинг лизинг шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш мазкур Қоидаларнинг 1091 — 1093-бандларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
(1141-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling